Трамп: КХДРга қарши санкциялар сақланиб қолади

Трамп: КХДРга қарши санкциялар сақланиб қолади

АҚШ Шимолий Корея билан муносабатларда катта прогрессга эриша олди, аммо иккала давлат Корея ярим оролини ядросизлантириш ҳақида битимга келмагунча, Пхеньянга қарши санкциялар сақланиб қолади, деб ёзади «РБК».

«КХДР етакчиси Ким Чен Ин шунчаки Шимолий Корея ядро дастурини музлатиб қўйиш эмас, балки ядросизланиш ҳақида гапирди», — деб ёзди АҚШ президенти Дональд Трамп ўз Twitter’ида.

Шунингдек, Ким Чен Ин Вашингтон билан музокаралар олиб борилаётган пайтда ракета синовларидан воз кечишга тайёр. «Биз катта прогрессга эришдик, аммо биз битимга келмагунимизча санкциялар сақланиб қолиши керак», — деди Трамп. У, шунингдек, Ким Чен Ин билан учрашув аллақачон режалаштирилаётганини қўшиб қўйди.

Total Views: 472 ,

Добавить комментарий

АҚШ араб давлатлари етакчилари билан саммит ўтказмоқчи

АҚШ араб давлатлари етакчилари билан саммит ўтказмоқчи АҚШ ва Форс...

Закрыть