Трамп Конгрессдан NASA’ни молиялаштириш учун 21 миллиард доллар сўради

Трамп Конгрессдан NASA’ни молиялаштириш учун 21 миллиард доллар сўради

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маъмурияти Конгрессдан 2020 молиявий йилда NASA’ни молиялаштириш учун 21 миллиард доллар сўради. Бу ҳақда космик агентлик сайтида хабар берилган.

«NASA’нинг президент Трамп томонидан 2020 молиявий йил учун сўралган бюджети — агентлик тарихидаги энг катта кўрсаткичлардан бири», — дейилади хабарда.

Шунингдек, NASA’дан қўшимча қилишларича, бу миқдор 2019 йил учун кўрсаткичдан 283 миллион доллар ёки 1,4 фоизга кўпроқдир.

Агентликдан таъкидлашларича, янги бюджет сайёраларни ўрганиш учун дастурларни 2,6 млрд доллар миқдорида молиялаштиришни ҳам назарда тутади.

Total Views: 214 ,

Добавить комментарий

Жазоир президенти фикридан қайтди. У сайловларда иштирок этишдан бош тортди 

Жазоир президенти фикридан қайтди. У сайловларда иштирок этишдан бош тортди  Жазоир...

Закрыть