Трамп маъмурияти Мадурони ҳокимиятдан четлатиш фикридан воз кечмоқчи эмас

Трамп маъмурияти Мадурони ҳокимиятдан четлатиш фикридан воз кечмоқчи эмас

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти ҳали ҳамон Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унга содиқ бўлган шахсларга қарши ҳар қандай усулдан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмоқда, дея хабар беради «ТАСС».

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео бу ҳақда Хюстондаги CERAWeyek конференциясида маълум қилган.

«Қўшма Штатлар президентининг таъкидлашича, Венесуэла халқини улар муносиб бўлган демократия билан таъминлашга қаратилган барча йўллар кўриб чиқилмоқда. Шунда Венесуэлаликларнинг яна ўз бойликларига эга бўла оладиган янги иқтисодиётини қурамиз», —дейди Помпео.

«Ҳозирда 50 мамлакат Мадурони ноқонуний дея тан олмоқда. Унинг кетиш вақти келди», — дейди давлат котиби.

Total Views: 158 ,

Добавить комментарий

Германия ракеталар бўйича Россияга қарши санкциялар қўлламайди

Германия ракеталар бўйича Россияга қарши санкциялар қўлламайди Германия ҳукумати ўрта...

Закрыть