Трамп Мексика билан чегарадаги деворни конгресс розилигисиз қурмоқчи 

Трамп Мексика билан чегарадаги деворни конгресс розилигисиз қурмоқчи 

АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика билан чегарадаги деворни конгресс буни маъқулламаса ва зарур маблағларни ажратмаса ҳам қуради. Бу ҳақда Оқ уй ходимлари аппарати раҳбари вазифасини бажарувчи Мик Малвэни Fox News телеканалига интервьюда айтиб ўтди. 

Агар АҚШ маъмурияти ва конгресс чегарадаги девор қурилишини молиялаштиришни ўз ичига олувчи бюджет бўйича келиша олмаса, Трамп Пентагоннинг бюджет маблағларини қўллаш учун мамлакатда фавқулодда вазият киритиши мумкин.

“Бироқ бунга қонун лойиҳасини қабул қилиб эришган маъқулроқ”, деб айтган Малвэни ва бу чегарада девор қурилишини молиялаштиришнинг энг мақбул йўли эканлигини таъкидлаб ўтган. “Аммо президент мамлакатни ҳимоялаш тарафдори ва у буни конгресс ёрдамида ёки бу ёрдамсиз амалга оширади”, деб айтган Оқ уй вакили.  

Трамп 25 январда кутилмаганда демократларга ён босиб, 15 февралгача бир қатор давлат идораларининг вақтинчалик бюджетини имзолади. У шу билан АҚШ тарихида энг узоқ давом этган 35 кунлик “шатдаун”га чек қўйган. 

Бироқ Малвэни Оқ уй ва конгресс 15 февралгача келиша олмаса, унда ҳукумат иши яна тўхтатилиши мумкинлигини қўшимча қилган.

Total Views: 246 ,

Добавить комментарий

Мадуро Европа давлатларининг талабларини рад этди

Мадуро Европа давлатларининг талабларини рад этди Европа давлатлари Венесуэлада саккиз...

Закрыть