Трамп: Мен Американи буюк давлатга айлантирдим

Трамп: Мен Американи буюк давлатга айлантирдим

АҚШ президенти Дональд Трамп иккинчи муддатга ҳам сайланмоқчи. У Пенсильвания штати, Питтсбург шаҳрида тарафдорлари олдидаги чиқиши вақтида 2020 йилги президентлик кампанияси шиори қандай бўлишини маълум қилди.

«Американинг буюклигини сақлаб қоламиз! (Keep America Great!)». Унинг янги шиори шундай.

«Атиги икки йилдан сўнг навбатдаги пойга бошланади ва унга «Американинг буюклигини сақлаб қоламиз!» деган янги шиор танлаймиз. Айнан ундов белгиси билан. Бироқ бу кун тартибимизни қўллаб-қувватлайдиган кишиларни Конгрессга сайлаган тақдиримиздагина амалга ошиши мумкин», — деган Трамп.

Унинг фикрича, «Американи яна буюк давлатга айлантирамиз» (Make America Great Again) шиори энди эскирди. 

«Биз энди «Американи яна буюк давлатга айлантирамиз» дея олмаймиз. Чунки, мен Американи буюк давлатга айлантирдим. Тўғрими? Тўғрими?», деган Трамп.

Трамп янги шиор шахсий шиор бўлмаслигини таъкидлаган: «Бизники, фақат меникигина эмас — биз бир жамоамиз — бу бизнинг янги шиоримиз».

Politico нашри маълумотига кўра, март ойи бошида Трамп Флорида штатидаги Мар-а-Лагода жойлашган хусусий қароргоҳида янги сайловолди кампанияси учун ҳомийлар билан учрашган. АҚШ президенти кампания учун куёви Жаред Кушнернинг маслаҳатчиси Брэд Паскейлни ҳам сиёсий технолог сифатида ёллаган.

Total Views: 554 ,

Добавить комментарий

Си Цзиньпин Хитойни умрбод бошқариши мумкин

Си Цзиньпин Хитойни умрбод бошқариши мумкин Хитойнинг олий қонунчилик органи...

Закрыть