Трамп Россияга нисбатан санкциялар муддатини узайтиришини эълон қилди

Трамп Россияга нисбатан санкциялар муддатини узайтиришини эълон қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга нисбатан киритилган санкция чораларини яна бир йил муддатга узайтиришини эълон қилди. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот хизмати эълон қилди.

Маълум қилинишича, Украинадаги вазият юзасидан келиб чиққан хулосаларга таянган конгрессменлар Шарқий Украинадаги муаммоларда Россиянинг «қўли бор», деб билади. Бу ҳақда маълумот берган АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Пол Райан илк марта 2014 йили амалиётда жорий этилган санкциялар тўпламини яна бир йилга узайтирилишини айтган.

Америкалик сиёсатчилар ушбу тўпламни ўтган 4 йил давомида анча кенгайтирган.

Шунингдек, АҚШ президенти Венесуэлага қарши киритилган санкцияларни ҳам узайтирилгани ҳақидаги ҳужжатга имзо чеккани маълум қилинди.

Расмий Вашингтон бунгача Венесуэлани инсон ҳуқуқлари, ОАВ эркинлигини топтаб келишда бир неча марта айлаганди.

Total Views: 484 ,

Добавить комментарий

Афринда бир кунда 8 нафар турк аскари ҳалок бўлди

Афринда бир кунда 8 нафар турк аскари ҳалок бўлди Туркия...

Закрыть