Трамп Шимолий Корея етакчисидан «илиқ» мактуб олганини маълум қилди

Трамп Шимолий Корея етакчисидан «илиқ» мактуб олганини маълум қилди  

АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Индан “илиқ” мактуб олганини маълум қилди. Бу ҳақда 11 июнда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. 

Трамп журналистлар олдидаги чиқиши вақтида яқин орада Ким Чен Ин билан учрашув бўлиб ўтиши мумкинлигини айтган, бироқ ҳеч қандай тафсилотлар келтирмаган.

АҚШ президенти Ким Чен Ин ҳанузгача ўз ваъдасида туриб, узоқ масофаларга мўлжалланган баллистик ракета ва ер ости ядро синовларини ўтказмаётганини таъкидлаб ўтган. 

“У менга берган ваъдаси устидан чиқди. Бу жуда муҳимдир”, деб айтган Трамп.

Аввалроқ Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон Вашингтон Шимолий Корея етакчиси билан исталган вақтда саммит ўтказишга тайёрлигини маълум қилганди.

Total Views: 126 ,

Добавить комментарий

Эй Шом аҳли! Жиноятчи учлик давлатларига алданманг чунки улар сизга нисбатан на аҳда на бурчга боқишади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Эй Шом аҳли! Жиноятчи учлик давлатларига...

Закрыть