Трамп Туркияга иқтисодий чоралар кўриш билан таҳдид қилди

Трамп Туркияга иқтисодий чоралар кўриш билан таҳдид қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда Туркияга иқтисодий чоралар билан таҳдид қилди.

Унинг сўзларига кўра, агар Анқара суриялик курдларга ҳужум қилса, Қўшма Штатлар Туркияни «хонавайрон қилади».

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, курдлар ҳам Туркияни провокация қилмаслиги керак.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли АҚШ президенти Дональд Трампни Анқара Суриядаги курд кучларига қарши ҳужум қилса, АҚШ унга қарши иқтисодий чоралар кўриши ҳақидаги твити учун танқид қилди. Човушўғли бу ҳақда NTV телеканали эфирида айтиб ўтган.    

“Стратегик шериклик мавзулари ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинмайди. Бизда АҚШ билан алоқа учун расмий каналлар очиқ. Трампга Суриядан қўшинларни олиб чиқмаслик учун катта босим ўтказилаётганини ва у мураккаб вазиятда қолганини кўрмоқдамиз. Бироқ шунга қарамай бундай мавзуларни ижтимоий тармоқлар орқали муҳокама қилиш ярамайди”, деб айтган Човушўғли. 

Унинг айтишича, Туркия таҳдидлардан қўрқмайди, АҚШ ва бошқа давлатлар Анқарани ҳурмат қилиши лозим.

Total Views: 370 ,

Добавить комментарий

Шинжон “лагери”ни зиёрат қилган дипломатлар, у ердаги аҳвол яхши эканлигини айтишмоқда

Шинжон “лагери”ни зиёрат қилган дипломатлар, у ердаги аҳвол яхши эканлигини...

Закрыть