Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви Вашингтонда бўлиб ўтиши мумкин

Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви Вашингтонда бўлиб ўтиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг учрашуви Вашингтонда бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби ўринбосари Раж Шах маълум қилди. 

“Ҳозирча ҳеч нарса эълон қила олмайман, учрашув жойи ва вақти энди белгиланади. Ҳеч нарса истисно қилинмаяпти”, деб айтган Шах ABC News телеканали эфирида бошловчининг икки давлат етакчилари учрашуви Оқ уйда ўтиши мумкинлиги ҳақидаги саволига жавобан.

Шах Трампнинг Шимолий Кореяга ташриф буюриши имконияти борасида “Бунинг имкони бор, деб ўйламайман, бироқ яна бир бор айтаман, ҳеч нарсани истисно қилмайман”, деб жавоб қилган Оқ уй вакили. 

Аввалроқ Трамп Ким Чен Иннинг ўзаро учрашув ўтказиш таклифини қабул қилган. Оқ уйда учрашув жойи ва вақти кейинроқ белгилаб олиниши маълум қилинганди.

Total Views: 598 ,

Добавить комментарий

Эрдўған НАТОни Сурия масаласида қаттиқ танқид қилди

Эрдўған НАТОни Сурия масаласида қаттиқ танқид қилди Туркиия президенти НАТОни...

Закрыть