Транстинчокеани шериклиги давлатлари янги битимни АҚШ иштирокисиз имзолашди

Транстинчокеани шериклиги давлатлари янги битимни АҚШ иштирокисиз имзолашди

Транстинчокеани шериклиги (Trans-Pacific Partnership, TPP) ни шакллантириш ҳақидаги битимнинг иштирокчи давлатлари АҚШ чиқиб кетгач, шартноманинг янги намунасини имзолашди. Маросим трансляцияси Чили ташқи ишлар вазирлиги сайтида жонли эфирда узатилиб турилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Ҳужжат остида 11 давлат вакиллари ўз имзоларини қўйишди. Булар — Австралия, Бруней, Вьетнам, Канада, Малайзия, Мексика, Янги Зеландия, Перу, Сингапур, Чили ва Япония вакилларидир.

Транстинчокеани шериклиги ҳақидаги битим етти йиллик музокаралардан сўнг 2016 йилнинг февралида Янги Зеландияда имзоланган эди. Товарлар, хизматлар, капиталлар ва технологияларнинг эркин ҳаракатланишини таъминловчи мазкур зонанинг қатнашчилари сони 12 та бўлиши керак эди. Бироқ, АҚШ президенти Дональд Трамп ўз лавозимига киришган заҳоти Вашингтон TPP’дан воз кечиши ҳақида баёнот берди. Унинг фикрича, битим рақобатчиларни асосланмаган фойдага эга қилади ва Америка манфаатларини тўлақонли ифодаламайди.

АҚШнинг воз кечиши келишувларга қаттиқ зарба бўлди, бироқ унинг қолган қатнашчилари маслаҳатлашувларни давом эттиришди ва январь ойида Токиода ўтказилган учрашувда 11 мамлакат иштирокидаги, таҳрирланган янги битимни имзолашга келишиб олишган эди.

Total Views: 662 ,

Добавить комментарий

Могерини: АҚШнинг бож тўловлари киритиши жавобсиз қолмайди

Могерини: АҚШнинг бож тўловлари киритиши жавобсиз қолмайди Европа Иттифоқи АҚШ...

Закрыть