Тунис режими ва унга қарашли ахборот воситалари томонидан  Қуръон мадрасаларига ҳужум қилиниши уларнинг омадсизликларига далилдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Тунис режими ва унга қарашли ахборот воситалари томонидан  Қуръон мадрасаларига ҳужум қилиниши уларнинг омадсизликларига далилдир

«Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими Тунисдаги бир қатор ахборот воситаларининг Қуръони Карим ва Ислом мадрасаларига қилган ҳужумларини қоралади. Ҳатто бу ахборот воситаларидан айримлари салибчилик ибораларини очиқ айтиш ҳамда юртга ва унинг аҳлига, нафратини сочиш даражасига етди. Бугун айни масаланинг ўртага чиқаётганининг сабаби шуки, расмий ҳайъат одамларни ўзининг ортидан эргаштиришда омади чопмади. Парламент ва президентлик сайловлари остонасида турган бу режим халқ томонидан қатъан инкор этилиб, ағдарилиш сари кетаётганини ҳис эта бошлади. Шунингдек, расмий ҳайъат Тунис ва бошқа ерларда Умматни жон таслим қилаётган капиталистик тузум ботқоғидан қутқаришга бирдан-бир альтернатив Ислом тузуми эканини тобора англаб етмоқда. Қуръони Карим мадрасаларига қарши масалани кўтариш учун нега айни дам танланганининг сабаби шуки, режим одамларнинг қашшоқлик, сансалорлик ва очликка қарши қўзғолон кўтаришини жиловлаб олиш мақсадида ҳар йили шунга ўхшаш сценарий ва сиёсий манёврларни ишга солади. Зотан, бу мустамлакачиларнинг барча халқларга қарши қўллаб келган услубларидан бири бўлиб, мақсадлари, уларни тушкунликка тушириш, тиз чўктириш ва ўз малай ҳукмдорларига қарши қилинган ҳар қандай қўзғолоннинг бадали қимматга тушишини кўрсатиб қўйишдир».

Баёнот бундай сўзлар билан якунланади:

«Тунис режимининг Риқоб шаҳридаги Қуръон мадрасалари масаласини кўтараётгани, айтиш мумкинки, унинг навбатдаги террорчилик амалиёти ҳамда мусулмон халққа қарши содир этган алоҳида жиноятидир, бунга асло шубҳа йўқ. Бундан мақсад, шу мусулмон халқ елкасига миниб олиб, уни исломофобия хавфи остида зўрлик билан бошқариш ҳамда уларни сиёсат ва ақидаларидан балқиб чиққан тузумдаги ечимдан чалғитишдир».

Роя газетасининг 2019 йил 13 феврал чоршанба кунги 221-сонидан

Total Views: 276 ,

Добавить комментарий

Аббос Ислом Умматидан ажралиб чиқишда давом этмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: Аббос Ислом Умматидан ажралиб...

Закрыть