Туркия ва Европа Иттифоқи… Хорлик ва узоққа чўзилган кутиш

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم

Роя газетаси:

Туркия ва Европа Иттифоқи… Хорлик ва узоққа чўзилган кутиш

Устоз Холид Ашқар (Абу Мўътаз)

Европа уюшмаси ўтган асрнинг эллигинчи йиллари бошида Европа давлатларидан ташкил топди ва у Европа Иттифоқи ташкил бўлишидаги биринчи уруғ бўлди. Уюшмага секин аста Ғарбий ва Шарқий Европа давлатлари қўшилиб, уларнинг сони йигирма саккизтага етди. Бу давлатларни битта ақида, битта дин, бир хил қиймат ва мақсадлар бирлаштириб туради. Бу иттифоқ таркибида бирорта ҳам исломий ўлка йўқ. Унинг ўзига хос қонун ва тузумлари бўлиб, улар барча аъзоларига татбиқ қилинади. Унда турли муассаса ва кенгашлар ташкил қилинган бўлиб, бу иттифоқнинг ўзига эргашаётган давлатлар устида катта хизматлари бор. Йигирма саккиз давлатнинг барчаси ушбу иттифоқ қонунларига мажбурий тарзда амал қилади. Европа парламенти қонун чиқариш билан шуғулланади, ҳамда у ишлаб чиққан қонунлар ва Европа конституцияси ушбу давлатларни бир-бирига боғлаб турадиган алоқа асосидир.

Иттифоқ ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари бошида жадал қадамлар билан олдинга силжиди. Ўшанда Нидерландиянинг Маастрихт шаҳрида келишув имзоланиб, унда иқтисод, сиёсат, хавфсизлик, мудофаа ва вальюта борасида аъзо давлатлар учун қонун ва қоидалар қабул қилинди. Иттифоқ бугунгача ўша қонун ва қоидаларга амал қилмоқда. Бу келишув, хусусан хавфсизлик, мудофаа ва вальюта мавзусидаги келишув тузилишига Кўрфаз уруши сабабчи бўлгани эҳтимоли кучлироқ. Чунки Америка биринчи Кўрфаз урушидан кейин бутун оламни ўз таъсири остига киритишига оз қолган ва ер шари аҳолисига ўз қулларидек муомала қила бошлаган эди.

Шунинг учун Иттифоққа «Маастрихт» келишуви зарур эди. Иттифоқдаги икки қудратли давлат, яъни Франция ва Германия Иттифоқни конституцияни маҳкам ушлайдиган қилишга уринишди. Иттифоққа аъзо давлатлар мудофаа ва иқтисодга оид умумий қонунларга амал қилиши мажбурийдир. Британия иттифоқни тарк этганидан кейин қонун ва қоидалар барча давлатларга, шу жумладан иттифоқдаги энг кучли давлатлар ҳисобланган Франция ва Германияга ҳам бир хилда татбиқ қилинадиган бўлди.

Франция ва Германияни ҳисобга олмаганда Европа Иттифоқидаги давлатларнинг деярли эътибори йўқ. Улар одамлардан ташкил топган уюшмалар бўлиб, устидан қонун ва қоидалар татбиқ қилинади ва улар бу қонун қоидаларни рад эта олмайдилар. Бу иттифоқда Франция ва Германия қонун чиқаради бошқалар уни бажаради. Иттифоқнинг айрим давлатларида содир бўлган сўнгги молиявий инқироз ва уни ушбу давлатлар хоҳишига хилоф равишда муолажа қилиниши сўзимизнинг ёрқин далилидир. Масалан бу иттифоқда Белгия, Греция ва Италия ҳеч қандай қадрга эга эмас. Балки бу иттифоқни икки давлат, яъни Франция ва Германия бошқаради ҳамда иттифоқнинг ички ва ташқи сиёсати уларнинг қўлида.

Туркия эса Европадаги ягона исломий ўлка ва у ўзига хос географик мавқега эга. Туркиянинг кичкинагина қисми Европа материгида жойлашганидан ташқари у Осиёни Европадан ажратиб туради. Туркия аҳолисининг сони улкан бўлиб, бу жиҳатдан Европадаги энг аҳолиси кўп Германия билан деярли бир хилдир. Шунингдек Туркия сув манбаси бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Бундан ташқари у саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иқтисодининг турли хиллиги билан ажралиб туради. Аллоҳ Таоло Туркияга шунча бойликларни ато этганига қарамай, унинг сиёсатчилари Европа Иттифоқига қўшилишни сўраб итдек югуриб елмоқдалар. Эрдоган бундан бир неча кун аввал хорларча ва тиланчилардек кўринишда шундай баёнот берди: «Туркия тахминан эллик йилдан бери Европа Иттифоқи остоналарида кутиб турибди». Руминия давлати Иттифоққа қарата «Туркия Иттифоқ айтган барча имтиҳон ва синовлардан ўтди. Лекин Иттифоқ ҳамон унинг қўшилишини рад этмоқда, бунинг сабаби нимада эканини англай олмадим…» деди. Франция президенти Макрон Туркиянинг Иттифоқ билан ҳамкорлик қилиши ҳақида гапирди, лекин уни аъзоликка қабул қилиш ҳақида ҳеч нарса айтмади.

Эрдоган Туркияси дунё ва Европа Иттифоқи қаршисида тинимсиз ўзини ўзи пастга урмоқда. Туркиянинг Эрдоган бошчилигидаги сиёсатчилари ўзлари бошқараётган юртни ва Аллоҳ Таоло Туркияга инъом этган бойликларни қадрламаяпти. Эрдоган Туркияни бошқаряптими ёки Сомалиними? Буни ажрата олмаяпти. Эрдоган яна Туркия инқирози унинг географик ўрни ёки тарихида эмас, балки унинг ҳокимларида эканини билмаяпти. Чунки европаликлардан совға салом сўраётган ва уларнинг остоналарида ялиниб ёлвораётган Эрдоган Туркияси унинг ўзи аждодларим деб даъво қилаётган Сулаймон Қонуний ва Муҳаммад Фотиҳ Туркияси бўлган. Айнан ўша Туркиянинг халифаси қўшинларини жангга ҳозирлаган пайт европаликларнинг илиги қалтираган эди. Бу давлат Европага қараб кенгайган ва ёйилган пайтда улар қараб туришдан бошқа ҳеч нарса қўлидан келмаган эди. Бу давлатга қаршилик қилиш ҳатто уларнинг тушига ҳам кирмаган. Улардан ким бу давлатга қарши урушиш ҳақида ўйласа даволаш лозим бўлган бемор деб ҳисоблашар эди… Эрдоган Туркияси Европадан совға салом кутаётган бўлса, унинг халифаси Пайғамбаримиз обрўсини тўкадиган спектакл қўйилишини ман қилган эди. Бундан олдин эса Султон Салим учинчи Францияда эркаклар билан аёллар бирга рақс тушишларини ман қилди. Ваҳоланки Франция унинг ҳукмронлиги остида эмас эди… Туркиянинг ери, суви ва ўрни ўзгармади, балки унинг кишилари ўзгарди. Агар унинг Қонуний ва Фотиҳлари қайтса, олдинги сийрати қайтади.

Бугунги Туркиянинг ҳокимлари тубанлашди, улар Европа Иттифоқига қўшилишни барча нарсадан афзал билишмоқда. Лекин Европа (Франция ва Германия) сиёсатчилари уни иттифоққа тўла қонли аъзо қилишдан бош тортмоқда. Иттифоққа аъзо давлатларнинг қилган энг катта ишлари улар керак бўлганда ундан фойдаланиш учун хусусан ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилишга келишишди. Туркия эса охирги аскари қолгунича уришаверади. Бу нарса НАТО Туркиядан Афғонистонда ўз биродарларига қарши урушда фойдаланган пайт яққол кўринди. Биз Эрдоган ва Европа Иттифоқи ўртасидаги музокаралар муваффақиятсиз тугалланганини хушхабар сифатида қабул қиламиз. Чунки Туркиянинг бу Иттифоққа аъзо бўлиши юрт, ва унинг аҳолисининг ўз тарихи ва географиясидан ажратиб қўяди. Замонлар ўтиб одамлар ўзларини Европа материги ва унинг сақофатининг бир бўлаги сифатида ҳис қила бошлайдилар, бу эса хатарли ишдир.

Аммо Европа Туркияни Иттифоққа қўшишни истамайди. Бу улардаги тушунча бўлиб, улар буни бир неча марта такрорлашган. Лекин Эрдоган Европа 80 миллион мусулмон унинг аҳолиси таркибини ўзгартиришига рухсат бермаслигини эшитишни хоҳламайди. Агар Аллоҳ шундай тақдирни битмаганида бу Иттифоқ Туркияни ўз сафига қўшиб олган бўлар эди. Ана ўшанда Иттифоқ қонунларига кўра, Туркиянинг мусулмон қўшинлари мусулмонлар билан кофирлар ўртасида келажакда бўладиган урушларда ўз биродарларига қарши жангга киришган бўлар эди.

Биз Аллоҳдан Туркия ва унинг армиясини аввалда бўлганидек ўз дини, ақидаси ва сиёсий низоми яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик низоми билан азиз қилишини сўраймиз.

Роя газетасидан олинди

Total Views: 670 ,

Добавить комментарий

Ғазо – яқиндаги босқинчи давлат билан узоқдаги душманлар ўртасида азоб чекмоқда

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم Роя газетаси: Ғазо – яқиндаги босқинчи...

Закрыть