Туркманистон президенти Бирлашган Араб Амирликларига сафарга чиқади 

Туркманистон президенти Бирлашган Араб Амирликларига сафарга чиқади 

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 13 март куни Қувайтга, сўнгра у ердан БААга расмий сафар уюштиради. Бу ҳақда Туркманистон телевидениеси маълум қилди. 

Қувайт ва Абу-Дабидаги олий даражадаги музокараларда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳамда ҳозирги замон таҳдидларига қарши туриш муаммолари муҳокама қилинади.   

Учрашувлар якунларига кўра Туркманистоннинг Қувайт ва БАА билан муносабатларини янги ривожланиш босқичига олиб чиқиши керак бўлган икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган. 

Мутахассисларнинг фикрича, Туркманистон раҳбари Қувайт ва БААда Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПҲ) газ қувури қурилиши лойиҳасини илгари суради ва ушбу араб давлатлари ҳукуматлари ва компанияларига ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этишни таклиф қилади. 

Таъкидлаш жоизки, жорий февралдан Туркманистон-Афғонистон чегарасидаги Сархатабат шаҳри (аввалги Кушка) яқинида ТАПҲнинг Афғонистондаги қисмини қуриш ишлари бошланган. 

Total Views: 664 ,

Добавить комментарий

Россия НАТОнинг Европада олиб бораётган ўқув машғулотларидан ташвишда

Россия НАТОнинг Европада олиб бораётган ўқув машғулотларидан ташвишда Россия ҳарбийлари...

Закрыть