Туркманистонда имомлар масжидларда президентни севишга ҳамда узоқ умр тилашга чақиришмоқда

Туркманистонда имомлар масжидларда президентни севишга ҳамда узоқ умр тилашга чақиришмоқда

Туркманистон пойтахти Ашхабод масжидларида жума намози маърузаларида имомлар намозхонларни президент Гурбангули Бердимуҳаммедовни севишга, унга Аллоҳдан сиҳат-саломатлик ҳамда узоқ умр тилашга чақирмоқда.

Озодлик радиоси туркман хизматининг жума намозига борган мухбирлари мана шундай воқеага гувоҳ бўлганлар.

Туркманистонда жума намозларида президентни алқаш анъанага айланган, бироқ яқиндан бери алқаш билан бир қаторда Бердимуҳаммедовнинг душманларига лаънатлар айтилмоқда.

“Аллоҳ уни барча балолардан ўзи сақлайди ва душманлари у кишининг оёқлари остида хору зор бўладилар”, деб айтишмоқда имомлар.

Сўнгги йилда Туркманистонда озиқ-овқат тақчиллиги кучайиб бораётгани сезилмоқда, бунинг ортидан аҳоли орасида норозилик ҳолатлари бўлаётгани кузатилди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин кўтарилиб кетгани муносабати билан ҳукумат нон¸ ун¸ ўсимлик ëғи ҳамда тухумни жон бошига қараб тарқатишга ўтди.

Озодликнинг туркман хизматига кўра¸ ҳукумат ҳар бир оилага бир ойда 50 килограмм ун бериш тартибини жорий қилган.

Бозордаги бир қоп ун нархи¸ айтилишича 60 доллар атрофида ва бу ҳукумат дўконларида тарқатилаëтган ундан тўрт баравар қимматдир.

Total Views: 197 ,

Добавить комментарий

Зеленский лавозимига киришиши билан ҳукуматни истефога чиқишни таклиф қилди

Зеленский лавозимига киришиши билан ҳукуматни истефога чиқишни таклиф қилди Украина...

Закрыть