Туркманистонга Қуръон китоби олиб кирмоқчи бўлган аёл сўроққа тутилди

Туркманистонга Қуръон китоби олиб кирмоқчи бўлган аёл сўроққа тутилди

Ашхобод аэропортида Туркиядан Туркманистонга учиб келган аёлнинг юклари орасидан диний адабиёт чиққани учун ушланди ва сўроққа тутилди.

Ҳодиса декабр ойи охирларида Ашхободдаги халқаро аэропортда юз берди. Туркияда иш визаси бўйича ишлаётган Лебап вилоятида яшовчи аёл қариндошлари билан кўришиш мақсадида Туркманистонга келган эди.

«Озодлик»ка маълум бўлишича, Ашхобод аэропортида аёл миграция назоратига яқинлашиши билан униформадаги полиция ходими ва фуқаро либосида бўлган икки эркак уни сўроққа олиб кетган. Ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларини аёл томонидан совға сифатида қариндошларига олиб келаётган Қуръон қизиқтирган.

Аэропортда аёл билан суҳбатлашган «Озодлик»нинг Туркиядаги мухбири Розибой шуларни маълум қилди. "Аёл аэропортга келиши билан унинг сумкаси текширилиб кўрилди. Юклари орасида бир нечта муқаддас Қуръон китоби бор эди. Аэропортга келиши билан у 24 соатга ушланди ва сўроқ қилинди" дея сўзларига қўшимча қилади мухбир.

Аёлнинг айтишича, фуқаро кийимида бўлган одамлар савол беришди ва маънан босим ўтказишди. "Шу каби китобларни олиб келиш сенга уят эмасми, ахир сен аёлсанку! Бу ерда диний-сиёсий ташвиқот билан шуғулланмоқчимисан?", дея қичқиришди", — дейди аёл.

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари аёлдан ўзлари учун Қуръондан ўқиб беришларини талаб қилишди. Аммо аёл таҳоратсиз Қуръон ўқимаслигини айтди. Аёлнинг сўзларига қараганда, кейинроқ Қуръонни ўқишга мажбурлашди, эртаси куни эрталаб эса Ашхободдаги масжидлардан бирининг мулласини олиб келишди, мулла аёлнинг қироати ва араб тилини тушунишини тасдиқлади.

Кейинроқ, аёл Лебап вилоятига келганидан сўнг ҳам маҳаллий ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан сўроққа тутилди. Орадан кўп ўтмай Туркияга қайтиш чоғида Ашхобод аэропортида аёлга мамлакатдан чиқиб кетиши тақиқланганини айтишди.

Total Views: 288 ,

Добавить комментарий

Парижда яна бир акция бошланди. Энди майдонда «қизил рўмоллилар»

Парижда яна бир акция бошланди. Энди майдонда «қизил рўмоллилар» Парижда...

Закрыть