Украина ташқи ишлар вазири «Шимолий оқим — 2» лойиҳасини тўхтатишга чақирди

Украина ташқи ишлар вазири «Шимолий оқим — 2» лойиҳасини тўхтатишга чақирди

Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Павел Климкин айнан нима Россия томонига қарши «энг яхши санкция» бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «Европа ҳақиқати» ёзмоқда.

Вазирнинг сўзларига кўра, Керч бўғозидаги ҳодиса муносабати билан фақат Россия флоти ва соҳилни қўриқлаш хизмати раҳбариятига қарши санкция чекловларини жорий этиш мумкин эмас. 

«Биз «Шимолий оқим — 2»ни тўхтатиш кераклиги ҳақида гапиргандик. Айнан шу Россияга қарши энг яхши санкция бўлади», — деди Климкин.

Унинг қўшимча қилишича, бошқа мамлакатлар портларини Россия кемалари учун ёпиб қўйиш имконияти ҳам муҳокама қилинган. Шу билан бирга, Климкиннинг билдиришича, рўй берган ҳодиса юзасидан Россияга қарши аниқ чоралар келгусида муҳокама қилиниши керак.

Total Views: 150 ,

Добавить комментарий

Франциядаги оммавий норозиликлардан кейин ёнилғи солиғи оширилмайдиган бўлди

Франциядаги оммавий норозиликлардан кейин ёнилғи солиғи оширилмайдиган бўлди Францияда автомобил...

Закрыть