Қўлга олинган украиналик денгизчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қўлга олинган украиналик денгизчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Тергов қўлга олинган заҳотиёқ 24 нафар украиналик денгизчига давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш айбловини расман эълон қилди. Бу ҳақда иш бўйича фигурантлардан бирининг адвокати Николай Полозов маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».

«Айблов барча қўлга олинганларга 27 ноябрь куниёқ эълон қилинган эди», — деди у.

Адвокат ҳибсга олингандан сўнг ҳимояси остидаги шахс билан бирор марта ҳам учраша олмаганлигини таъкидлади. «Шу муносабат билан бирор киши айбини тан олган-олмаганлигини билмайман ҳам», — деди у.

Украиналик денгизчиларга РФ ЖКнинг 322-моддаси 3-қисми бўйича айблов эълон қилинган бўлиб, мазкур айблов бўйича жазо олти йиллик қамоқни кўзда тутади.

Total Views: 140 ,

Добавить комментарий

Жамол Қошиқчи ҳукуматга қарши чиқувчи ёшлар ҳаракатини тузмоқчи бўлган

Жамол Қошиқчи ҳукуматга қарши чиқувчи ёшлар ҳаракатини тузмоқчи бўлган Истанбулда...

Закрыть