Ўрта ер денгизи шарқидаги нефть ва табиий газ устидан ҳукмронлик

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم

Роя газетаси:

Ўрта ер денгизи шарқидаги нефть ва табиий газ устидан ҳукмронлик

Устоз Абдуллатиф Доуқ

Ўрта Шарқдаги нефть ва газ устида кечаётган низо 2009 йилдан бошланди. Бу низо Ливан ва яҳуд вужуди ўртасида чекланиб қолмади, балки у Туркия, Кипр, Греция, Сурия ва Миср давлатларини ҳам қамраб олди. Бу масалани кузатган киши мусулмонлар ҳокимларини яҳуд вужуди ва «Грециянинг Кипри» фойдасига иродасизлик қилишаётганини кўради. Улар ё нефть иншоотларини қуришда сусткашлик қилиш билан ёки денгиз чегараси демаркациясида тил бириктириш билан ўз иродасизликларини намоён қилмоқдалар.

Яҳудийлар ҳақида айтадиган бўлсак, улар 2009 йилда қидириш ишларини бошлаб юборишди ва «Тамар» газ конини топишди. Бу кон ўша пайтда энг катта (захираси 300 миллиард куб бўлган) табиий газ кони ҳисобланган. Кейинчалик «Левиафан» (захираси 453 миллиард куб бўлган) табиий газ кони топилди. Яҳудийлар бу икки кондан табиий газ қазиб олиш учун иншоотлар қуришни бошлашди ва 2013 йил «Тамар» кони табиий газ қазиб олишни бошлади. «Левиафан» конида эса қазиш ишлари 2019 йилда бошланиши кузатилмоқда. Аммо «Грецияга» қарашли Кипр – 12 блокда Британиянинг денгиз кучлари ҳимояси остида қидирув ишларини бошлади. Кипр Туркиянинг қазиш ишлари бошланадиган бўлса, денгиз кучларини ишга солиши ҳақидаги пўписасига қарамай, 2011 йил қазиш ишларини бошлаб юборди. Туркия томонидан эса ҳеч қандай реакция билдирилмади. Чунки Туркиянинг пўписаси навбатдаги шовқин-сурондан бошқа нарса эмас эди.

«Греция»га қарашли Кипр, Греция, яҳуд вужуди ва Италия давлатлари 2017 йил декабр ойининг бошида Европага табиий газ етказиб бериш учун сув остига дунёдаги энг узун газ қувури ётқизиш бўйича келишув имзолашди. Ушбу тўрт давлат иштирокидаги қўшма баёнотда шундай дейилади: «Бу лойиҳа табиий газни (Исроил) ва Кипрдан Греция, Италия ва бошқа Европа бозорларига етказиб бериш учун узоқ муддатли хавфсиз восита бўлиб қолади». Баёнотда билдирилишича, бу лойиҳа Европа Иттифоқига табиий газ етказиб бериш хавфсизлигини кучайтиради.

Ўрта ер денгизининг шарқий қисмида табиий газ мавжудлиги шу иш билан шуғулланаётганларга анчадан бери маълум бўлган. Ал-Жазира канали Мисрнинг Жазоирдаги элчиси, ташқи ишлар вазири ёрдамчиси ҳамда халқаро ҳуқуқ ва шартномалар бўлимининг собиқ раиси Иброҳим Ясрий билан 2014 йил 24 октябрда суҳбат ўтказган эди. Ўшанда Иброҳим Ясрий Миср давлатида ўтган асрнинг етмишинчи йил ўрталарида Америка Ўрта ер денгизининг шарқий қисмида нефть ва газ қидириш ишларини ман қилгани ҳақида ҳисобот мавжудлигини айтган. Фаластин маъмурияти 1999 йили Британиянинг «Бритиш газ» ширкатига Фаластиннинг Ғазо сектори ёнидаги Фаластин сувларидан нефть ва газ излаб топиш ва қазиб олиш учун 25 йилга имтиёз берди. «Бритиш газ» ширкатига «Пудратчилар уюшмаси» ва Фаластин инвестиция фонди қўшилди, натижада 2000 йили Британия ширкати «Ғазо Марин» конини топди. (Ал-Ҳаёт газетаси 2014 йил 10 август).

Аммо чегараларни демаркация қилиш бўйича хусусан Миср президентлари тил бириктиришди ва хиёнат қилишди. Чунки 2004 йили Миср ва Греция Кипри ўртасида чегаралар демаркация қилинди. Унда Ҳусни Муборак ўнлаб километр масофадан воз кечиб, Кипрга «Афродит» конини ишга туширишига имкон берди. Яҳуд вужуди эса Миср билан чегараларини охиригача демаркация қилмасдан «Левиафан» конини ишга солди. Мутахассислар фикрича, бу кон ҳажмига кўра (Исроил)га 40 йилга етади. Ваҳоланки бу кон Миср денгиз чегарасида жойлашган бўлиб, унга эгалик қилиш ҳуқуқи Мисрники ҳисобланади. Маълумки 2015 йили Ўрта ер денгизида энг катта ҳисобланган «Зуҳр» кони Италия ширкати томонидан топилди. Бу кон ҳам «Левиафан» ва «Афродит» конларига яқин масофада жойлашган бўлиб, Миср денгиз сувларида жойлашган. Бу кондан 2017 йилнинг бошларида табиий газ қазиб олиш ишлари бошланди.

Ливан давлати эса денгиз ҳудудларидан фойдаланишда яҳуд вужудига қаршилик кўрсатди ва 2010 йили БМТга ўз денгиз чегараларини тасдиқловчи нота жўнатди. Америка ушбу нотани қўллаб- қувватлади. 2017 йил Ливан денгиз чегаралари ичида нефть излаш бўйича нефть ширкатлари билан шартнома тузилди. Лекин яҳуд вужуди мудофаа вазири Авигдор Либерман 9 рақамли блок Ливан эмас яҳудийларнинг мулки деб баёнот берди. Бу баёнот Ливан давлати ўзининг ҳудудий сувларида нефть ва газ соҳасида фойдаланишига қарши яҳудийлар томонидан бўлган таҳдид эди. Ливаннинг ҳудудий сув майдони 22 минг кв.км. бўлиб, ўнта блокка тақсимланган, 9 блок ҳам мана шу ҳудудда жойлашган.

Яҳудийлар Ливанга қарши бош кўтариши ортидан Америка ташқи ишлар вазирининг Яқин Шарқ масалалари бўйича ёрдамчиси Дэвид Саттерфилд Тель-Авив университетига қарашли тадқиқот маркази уюштирган конференцияда шундай баёнот берди: «Биз Ливандаги ягона қонуний куч бўлмиш Ливан қуролли кучлари каби қонуний, расмий хавфсизлик идораларини қўллаб-қувватлаш учун бор кучимизни сарфлаймиз». У яна қўшимча қилиб: «Ливан армияси Ҳизбуллоҳ ўз таъсирини кенгайтириш ҳақидаги рағбати борасида ва Эроннинг Ливанга бўлган таъсири қаршисида босиқлик билан ҳаракат қилади» деди. Лекин яҳуд мудофаа вазири Саттерфилдга қарши раддия билдириб: «Мен учун барчаси яъни, Ливан ва Ливан армияси Ҳизбуллоҳдан фарқи йўқ» деди.

Саттерфилд Тель-Авивдан сўнг Ливанга ташриф буюрди ҳамда сиёсий ва хавфсизлик вакиллари билан учрашди. Шундан сўнг Ливан ва яҳуд вужуди томонидан қўшма баёнот чиқарилди. Бу баёнотда яҳудийлар Ливан чегараларига қураётган девор, баҳсли ҳудудий сувлар ва 9 блок минтақа борасида кескинликка йўл қўймаслик ҳақида айтилди.

Яҳуд вужудидаги ўз исмини ошкор қилмасликни истаган масъул: «Саттерфилд Байрутга бир неча ихтилофли масалалар борасида мактуб олиб боради. Бизнинг доимий позициямиз шундан иборатки, биз вазият беқарорлашишини хоҳламаймиз» деди. У яна бу масалада Америкадан ташқари ҳеч бўлмаганда яна иккита Европа давлати воситачилик қилишини қўшимча қилди. (Рейтер арабча).

Яҳуд вужуди жосуслик идорасига қарашли Дебка веб-сайти Ливан президенти Мишел Авн ҳамда Башар Асад европалик воситачилар орқали бош вазир Нетаньяхуга Эрон Ҳизбидан хотиржам бўлиши борасида мактуб йўллашганини ёзган. Бундан олдинроқ Ливан ташқи ишлар вазири Гибран Бассил Эрон Ҳизбига қарашли «Маёдин» каналида чиқиш қилар экан, шундай баёнот берган эди: «(Исроил) билан Ливан ўртасидаги келишмовчилик мафкуравий келишмовчилик эмас». У яна қўшимча қилиб: «Биз (Исроил) давлати бўлишини ва уларнинг тинч яшаш борасидаги ҳуқуқларини инкор қилмаймиз» деган.

Саттерфилд ташрифи ортидан Америка ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсон 2018 йил феврал ойи ўрталарида Ливан, Миср, Туркия ва Иорданияга ташриф буюриши режалаштирилган. Шубҳасизки, Тиллерсон ўз ташрифи чоғида Америка давлати Ливан армиясига ёрдам кўрсатишини тасдиқлайди. Унинг ҳажми эса 1,5 миллиард долларга тенгдир. Тиллерсоннинг ушбу тасдиқи яҳуд вужудининг Ливанга қарши ҳар қандай эҳтимолий кескинликка алоқадор нота бўлади.

Ливо газетаси Тиллерсоннинг ташрифи ҳақида бундай ёзади: «Албатта у Ҳизбуллоҳга қарши халқаро чоралар кўрилиши ва (Исроил) тажовузига қарши курашда Ҳизбуллоҳнинг ролини камайтириш, хусусан денгиздаги нефть платформаларини ракета орқали нишонга олишига қарши чора кўриш ҳақида шарт қўяди». (Ливо газетаси, 2018 йил 9 феврал).

Ушбу ҳодисалар содир бўлаётган бир пайтда, Эрон Ҳизбининг масъуллари қабрдаги маййитлардек сукут сақлашмоқда. Улар яҳудийларга қарши ва Тиллерсон ташрифига қарши бирор кескин ҳаракат қилишмади. Балки улар президент саройида олий кенгашга йиғилиш орқали расмий хавфсизлик кучларини кўз-кўз қилишди.

Яҳудийлар аслида мана шуни хоҳлашган эди, чунки бу ҳизб масъуллари на 9 блок ва на чегара деворига эътибор беришди. Ўзи эскалациядан мақсад, Эрон Ҳизбини нефть ва газ иншоотларини қўриқлашидан қайтариш ва ундан шу иншоотларга қарши олабўжи сифатида фойдаланишни бас қилиш учун бўлган эди. Ливан ҳукумати ва Эрон Ҳизби душманлари хоҳлаган йўлга юрди. Бу мустамлакачи Америка Ливан учун тузган сиёсий қарорининг натижасидир.

Аммо Америка Ливан билан яҳуд вужуди ўртасида кескинлик бўлишини хоҳламайди. Лекин у инқироз пайдо қиладиган портлатгични ўзида сақлаб туради ва фурсат келганда уни ишга солади. Чунки Америка 2011 йилдан бошқа муаммо, яъни Уммат қўзғолони билан банд. Британия, «Греция» Кипри ва яҳуд вужуди ишларига киришишни бироз ортга сурган. Америка ҳозир Сурия ишларига ҳануз боғланиб қолмоқда ва у ерда қўзғолонни жиловлай олмади. Шунинг учун у Ўрта ер денгизининг шарқий қисмидаги нефть ва табиий газ устидаги кураш борасида Эрон Ҳизбини яҳудийларга қарши ҳаракатлантириш билан шуғулланадиган аҳволда эмас. Туркия ҳам худди шу сабаб туфайли Кипрга қарши ҳаракат қилмайди.

Мустамлакачи режасига риоя қилиш Исломий Умматга хиёнат қилишдан ҳам кўра кўпроқ Аллоҳ ва росулига хиёнат қилиш ҳисобланади. Ўрта ер денгизининг барчаси мусулмонларникидир, Аллоҳнинг изни ила у яна мусулмонларга қайтади. Фаластин ва Кипр ярим ороли босқинчилардан озод бўлади ҳамда мусулмонлар ўртасида на қуруқлик ва на сувда чегара қолади. Аллоҳнинг изни ила яқинда рошид Халифалик давлати тикланади. Аллоҳ барча нарсага қодир зотдир.

Роя газетасидан олинди

Total Views: 876 ,

Добавить комментарий

Жазоирда инсон ўзлиги билан ўйнашишга Халифаликдан бошқа ким чек қўя олмайди?!

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم Роя газетаси: Жазоирда инсон ўзлиги билан...

Закрыть