Усмоний Халифалиги қулаган даврда Ўрта Осиё мусулмонларининг аҳволи

Усмоний Халифалиги қулаган даврда Ўрта Осиё мусулмонларининг аҳволи

Ислом умматини хозирги хор аҳволга тушиб қолганлигининг сабаби, мусулмонларнинг Халифалик хақидаги тушунчаларининг тиниқ бўлмаганлигидандир. Мустамлакачи кофир ўзининг ифлос тушунчалари билан мусулмонларни зеҳнларини заҳарлаб улар устидан хукмронликни қўлга олди. Социализм тузуми специфик (ўзига хос) бир шаклда Ўрта Осиёда жуда тез татбиқ  қилина бошлади. Чунки Ўрта Осиё буюк бир Давлат эмас, майда хонликларга бўлиниб кетган эди.

Бу хонликлар ҳар бири ўзи — ўзини бошқарар эди, булар орасида бирдамлик йўқ эди. Бухоро амирлиги, Қўқон хонлиги, Қозоқ хонлиги, Қашкар хонлиги шулар жумласидандир. Халифа бошқарув салоҳиятини волийларга топшириб қўйганлиги бу бўлинишларга олиб келди. Ваҳоланки, Исломда фақат Халифагина бошқариши керак эди. Бўлинишлар Ислом Давлатини парчаланишига катта таъсир кўрсатди.

Аллоҳ Таъоло Оли Имрон сурасининг 103-оятида шундай марҳамат қилади: "Барчангиз Аллоҳнинг арқонини махкам тутинг ва бўлиниб кетманг. Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир вақтлар душман эдингиз, бас қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Оловли жар ёқасида эдингиз ундан сизни қутқарди. Шундай қилиб, Аллоҳ сизга ўз оятларини баён қилади. Шоядки, ҳидоят топсангиз".

19-20 асрларга келиб мустамлакачи давлатларнинг йиллар давомида Халифалик Давлатини қулатишлик учун тузган режалари амалга оша бошлади. Ўрта Осиё хонликларини бирин-кетин руслар босиб ола бошладилар. Бу даврларда Туркистон мусулмонлари Қўқон хонлиги қўл остида эдилар. Қўқон хонлиги Бухоро амирлигидан айрилиб чиққан эди.

Мусулмонларнинг бўлинишлари, Рус ишғолчиларини мусулмон ерларини эгаллаб олишликларини қулайлаштирди. Босиб олган ерларида кофирлар масжид, мадрасаларни ёптирдилар, ароқ сотишни ривожлантирдилар чунки, мусулмонларни куч-қудрати Исломда эканлигини яхши билишар эди. Бу даврларда Россияда саноат ривожланганлиги туфайли уларга хом ашё зарур эди.

Ўрта Осиё ўлкалари хом ашёга яъни пахта, тери, ипакларга бойлиги Россияни ўзига маҳлиё қилган эди. Мусулмонларни устидан зулм қилиб, бу бойликларни ташиб кета бошладилар. Бунинг натижасида шакар, кийим, ва бошка нарсаларнинг нархини ошиб кетиши мусулмонларни бу зулмга қарши бош кўтаришларига сабаб бўлди. Ўрта Осиё халқи 1916 йили Чор Россияга қарши қўзғолон кўтарди.

Қўзғолонлар 5 июлда Самарқандда ва Сирдарёда, 9 июлда Қўқон ва Фарғонада, 28 июлда Тошкентда, 6 августда Бишкек ва Туркманистонда, сентябрь ойларида Қозоғистонда бошланди. Мусулмонлар "Йўқолсин Оқ пошшо", "Биз Ислом учун", "Қўрқманглар ўлсак шаҳид бўламиз" каби шиорлар билан чиқдилар. Бу қўзғолонлар олти ой давом этди. Руслар 3000 аскари билан мусулмонларни қатлиом қилдилар, мол-мулкини мусодара қилдилар.

Бу қўзғолонларда 673 минг мусулмон халок бўлди, 322 мингга яқин қирғиз халқи Шарқий Туркистонга қочдилар. Бу қочишлар тарихга "Уркун" номи билан ёзиб қолдирилди. Қочганлари тоғу-тошларда, қир-адирларда қушларга ем бўлдилар, Хитойга етиб борганлари эса тиламчилик қилиб, бор нарсаларини сотиб тирикчилик қилдилар. Қизларини бойроқ катта ёшдаги эркакларга турмушга бериб, қийин аҳволда ҳаёт кечирдилар.

Халифалик даврида Ўрта Осиё халқларининг русларга қарши қўзғолонларининг бир неча сабабларини айтиб ўтамиз.

1. Чор Россия биринчи жаҳон урушида Ўрта Осиё мусулмонларини, Усмоний Халифалигига қарши 19-43 ёшлардаги эркакларни орқа қаторда урушда қатнашишга мажбур қилди.

2. Биринчи жаҳон урушида ҳолдан тойган Россия Ўрта Осиёдаги бойликларни, хом ашё, пахта, ипак шунга ўхшаш нарсаларни ташиб кета бошлади, бунинг натижасида озиқ-овқат махсулотлари ва кийимларни нархлари кўтарилиб кетди.

3. Мусулмонларни динига хужум қилдилар яъни масжид, мадрасаларни ёпиб ташладилар. Чор Россия бу харакатларига қарамасдан, мусулмонлардаги Исломий туйғуни йўқ қила олмади. Исломий туйғу мусулмонларнинг бир-бирлари билан бўлган алоқасида кўриниб турар эди.

Усмоний Давлатидан келган меҳмонларни ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олар эдилар. Кофирларнинг моддий ва манавий ҳужумларига фақат туйғулари билан қарши турдилар. Мусулмонларнинг кофир зулмидан қутулушлик ҳақидаги тушунчалари жуда заиф эди. Бунга бир қанча мисоллар келтирамиз.

1. 1915 йилда Тошкентдаги Колизей театрида бир фильм намойиш эдилди. Бу фильмни томоша қилгани Туркистон волийси Мартсон (1915-16) ҳам ташриф буюрди. Бу фильм биринчи жаҳон уруши ҳақида эди. Фильмда аввал Рус армиясини, ундан кейин бошқа Давлатлар армиялари кўрсатилди. Усмоний Давлатининг армияси кўриниши билан мусулмонлар оёққа турдилар ва жўшқин олқишладилар. Бу кутилмаган ҳодисани Мартсон қабул қилолмай, театрни тарк этди. Бу фильм бундан сўнг хеч намойиш қилинмади.

2. Биринчи жаҳон уруши ҳақида "Седаи Туркистон", "Вақт" газеталари мақолалар ёзиб чиқаришар эди. Усмоний Давлатининг зафарлари ҳақида ҳам чоп этишар эди.

3. 1915 йил январь ойида амир Олимхоннинг қариндошларидан бири яширинча Бухорога келади, амир меҳмонни кўшкида кутиб олмай масжидларнинг бирида учрашади. 5000 дан ортиқ мусулмонлар билан биргаликда Усмоний Халифалигининг ғалабаси учун дуо қиладилар ва жумъа намозидан сўнг Усмонийлар учун уч минг рубл тўпланади.

4. Усмоний Давлатини қўллаб-қувватлаш учун қилган саъйи-харакатларидан энг муҳими 1916 йилдаги Туркистон исёни бўлди.

5. 1916 июлда бошланган исён қисқа вақт ичида бутун Туркистонга ёйилди. Шаҳар, туман ва қишлоқли бутун халқ қўшилган ва “Чор Россияси ва руслар йўқолсин! Биз  мусулмонлар хуррият истаймиз!!!…. Биз Ислом давлатини қуришни ҳоҳлаймиз” шиорлари билан бошланган ғалаён миллий қўзғолонга айланди. Руслар шунчалар ваҳшийлашиб кетдиларки, ғалаёнга қўшилган барча исёнчиларни ўлдирдилар, мол ва ерларини мусодара қилдилар. Бунга қарамасдан, ғалаён олти ойдан ошиқроқ давом этди. 1917 йилининг бошларида бу қўзғолон аёвсиз бостирилди, 673 000 мусулмон халок бўлди, 168 000 киши Сибирга сургун қилинди ва 300 000 дан ошиқ мусулмонлар Шарқий Туркистонга (проф.др.Мехмет Сарай "Ататурк ва Турк Дунёси") яъни хозирги Хитойга қочдилар.

6. Рўзи Чақирўз Туркистонда 80 га яқин Турк аскарлари асир олинганлиги ҳақида ёзади. Туркистон халқи бу асирларни очиқ юз билан кутиб олишганини ва уларга чиройли муомалада бўлишганини билдиради. Мунаввар қори Рўзи Чақирўз хаста бўлганда, уни Чимкентга бориб даволаниши учун моддий ёрдам берганини ҳам айтиб ўтди.

Бутун бу омиллар Ислом Давлатининг мабда яъни тузум сифатида қудратини йўқотганлигини натижасидир. Шунинг учун мустамлакачи кофирларга мусулмонларни маънавий қудратини синдириш осон бўлди. Бундан сўнг уларни устидан бошқарувни қўлга олиб, ўз мақсадлари йўлида фойдаландилар. Халифалик Давлати бирданига қуламади.

7-18 асрлар орасида энг кучли Давлат бошқарувини олиб борган, инсонларни хақ- хуқуқларини тўғри шаклда мухофаза қилиб, уларни химоя қилиб икки дунё саодатига етаклаган, Қуръон ва Суннат мусулмонларни тушунчаларини асосига айлантирган, ҳамда Давлат бошқарув системасида жонли Исломни рўёбга чиқарган, Халифалик Давлати босқичма-босқич ўз қудратини йўқотди. Анас ибн Молик р.а. ривоят қилади:

Росулуллоҳ с.а.в шундай дедилар: "Мен сизларга икки нарсани қолдирдим. Агар уни махкам ушласангиз харгиз адашмайсиз. Улар Аллоҳнинг китоби ва росулининг суннатидир”.

Пайғамбаримиз с.а.в. Қуръон ва Суннатни махкам ушлашимизга амр этдилар. Шундай экан йўқолган азизлигимизни — Қуръон ва Суннат билан бошқарадиган Рошид Халифалик Давлатини тиклаш билан қайтариб оламиз.

Халифалик дуолар қилиб, хайр-эхсонлар, ахлоққа чақирувчи вазу-иршотлар билан эмас, Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. тариқати ва Аллоҳни нусрати билан тикланажак. Росулимиз с.а.в. хозирги биз яшаётган куфр ва фасодга тўла даврга ўхшаш даврда яшаб, қийинчилик ва зулмларни енгиб, умматни ёруғ нурга олиб чиқди. Биз ҳам росулимиз кўрсатгандай бир жамоа бўлиб, золим, хоинларга, жамоатлардаги хато тушунчаларга фикрий ва сиёсий кураш олиб бормоғимиз зарурдир.

Росулимиз с.а.в. Мадинада зулмлардан қутилган буюк бир Давлат барпо қилдилар. Биз ҳам Аллоҳнинг нурини бутун дунёга сочадиган иккинчи Рошид Халифалик Давлатини тикламоғимиз вожибдир. Умматнинг "Қалқони" инсонларни қўрқоқлик тушунчасидан, ўз юртларидан қувиб солган мустамлакачи кофирлардан, халқ бойлигини талон-тарож қилган хоинлардан, покиза аёлларга тажовуз қилган золимлардан, бегуноҳ гўдакларни ўлдирган қотиллардан қутқаради.

Ха, азиз опа-сингиллар элликдан ошиқ майда Давлатчаларга бўлиниб кетган мусулмон юртларини бирлаштириш замони келди. Миллати, тили, маданияти турли хил бўлган инсонларни фақат исломий фикрлар бирлаштиради. Исломий туйғулар инсонларни бир бирига ака-укадан ҳам яқинроқ қилади. Аллоҳ Таъоло ўзининг ояти каримасида шундай деб мархамат қилади:

"Албатта мўминлар биродардирлар". (Хужурот 10)

Ва охирги сўзимиз, янгидан ягона бир Халифалик Давлати, ягона бир байроқ остида бирлашиш вақти келди. Бас икки биродарингизни орасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки раҳм қилинсангиз. Биродарларнинг орасини ислоҳ қилиш ва азизлик фақат Рошид Халифалик билангина бўлур. Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Зейно Нур

Total Views: 374 ,

Добавить комментарий

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни ярим йилга узайтирди

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни ярим йилга узайтирди Европа Иттифоқи...

Закрыть