Ғута қирғини бутун инсоният пешонасидаги шармандалик тамғасидир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Ғута қирғини бутун инсоният пешонасидаги шармандалик тамғасидир

Устоз Муҳаммад Абдулваҳҳоб қаламига мансуб

Шарқий Ғута – Шом тоғутининг ёлланма кучлари ва унинг маслакдошлари томонидан шафқатсиз ҳужумга учради. У ерда барча турдаги қурол-аслаҳалар ёрдамида, чор атрофни вайрон қилиб, кулини кўкка совуриш сиёсати кузатилмоқда. Режим Россия авиацияси ҳимоясида амалга оширган ушбу ҳужумлари давомида айрим минтақаларни ўз назорати остига олишга ҳам муваффақ бўлди. Дарҳақиқат, Россия БМТ ҳайъатлари-ю, Хавфсизлик Кенгашидан иборат халқаро ҳамжамият билан тил бириктирган ҳолда, жангчи гуруҳлар раҳбарлари Ғутани ёрдамсиз қолдирган бир манзарада қатли ом ва вайронагарчиликларни содир этишда давом этмоқда… Буларнинг барчаси қонхўр режимни мусулмонларни қириб қонини ичишга, қочқинга айлантиришга ундади. Хоссатан, режим Ҳалабни ҳамда Шарқий Идлибдаги Шарқий Темир йўл минтақалари дейилаётган ерларни вайрон қилиб, бу икки минтақани ўз назоратига олишга муваффақ бўлди. Бундай фожиали манзарага назар ташлаган киши Шом қўзғолони умуман қандай аҳволга келганини ва унга барҳам бериш учун қандай сиёсат олиб борилаётганини кўриб турган бўлса керак. Зеро, кофир Ғарб – қўзғолонни алоҳида қисмларга бўлиб ташлашга ва ҳар бир қисмга алоҳида-алоҳида барҳам беришга ҳаракат қиляпти. У бундан олдин жангчи гуруҳлар етакчиларини сиёсий мақсадда берилган ифлос пуллар орқали, ўзининг исломий юртлардаги малай ҳукмдорларига боғлаб олиб, уларни бир-бирига қарши жанг қилиш билан овора қилиб қўйган экан, биз шуни дадил айта оламизки, Шарқий Ғутадаги ҳодисалар бошқа ҳудудларда бўлган ҳодисалардан фарқ қилмайди, уларнинг сценарийси бир хил. Фақат ҳудудлар ва гуруҳларнинг номлари фарқли, холос.

Шарқий Ғутанинг бунчалик аҳамиятга моликлиги шундаки, у географик жиҳатдан пойтахт Дамашққа туташ. Бу эса – агар гуруҳлар етакчилари мустақил равишда қарор қабул қила олишса – қонхўр режимга нисбатан ҳарбий, хавфсизлик ва техник жиҳатдан таҳдид туғдиради. Бироқ гуруҳлар етакчилари «қўллаб-қувватловчи» давлатлар буйруқларига риоя қилишни афзал кўриб, шунча қурол-яроқ ва тайёргарликларга эга бўлишларига қарамай, бу қирғинларга жим қараб туришибди. Улар пойтахт Дамашқдаги нозик объектларга зарба беришга қодир қурол-аслаҳаларга ҳам эга… Аммо бу қуроллар омборларда сақланмоқда. Бу қуроллар на Ғута қамалини бузиш учун ишга солиняпти ва на режим жонини суғуриб олиш учун. Билъакс, бу қуроллар гуруҳларнинг бир-бирларига қарши жангларида ёки армияларнинг мунтазам равишда ўтказаётган парадларида қўлланилмоқда. Тугаб битаётган ва бошқа ҳудудлар тақдири каби тақдирга дуч келиш арафасида турган ҳудудларни мана шу қуроллар ёрдамида эгаллаш ва назорат остига олиш керак эди. Аммо бундай қилинмади. У ердаги манзарада гуруҳ етакчиларининг «қўллаб-қувватловчи» давлатлар билан алоқа қилишлари ва Шом аҳлининг уларга сукут қилиши оқибатида келиб чиққан даҳшатли офатни кўриш мумкин… Зеро, мана шу сукут Шом аҳлини турли шаклда ҳалок бўлишларга ҳамда турли-туман ҳаракатларга боғланиб, хорланишларига олиб келди. Бу омматан келган бало гуруҳ билан гуруҳ, фуқаро билан ҳарбий, катта билан кичик, эркак билан аёл, бетараф билан тарафдор… ўртасини ажратиб ўтирмади, ҳаммаларининг тақдири битта бўлди: ваҳшиёна қатли ом, қасддан кўчириш, кўчишни истамаганларни хорлаш… Буларнинг ҳаммасини бутун дунё кўриб-эшитиб турди, ҳеч ким ҳаракатга келмади, фақат озиқ-овқат ёки дори-дармон киритиш учун у ер, бу ерда баъзи ташаббуслар бўлиб турди, холос.

Ҳа, Шомда, хусусан, Ғутадаги бу ҳодиса бутун инсоният, хусусан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни даъво қилиб, ўзлари бундан мутлақ йироқ бўлган ҳамда дунё хавфсизлигини таъминлашни иддио қила туриб, ўзлари таҳдид манбаига айланган ташкилотлар пешонасига шармандалик тамғаси бўлиб тушди. Барчасининг асл башараси, қилаётган даъволарининг ёлғонлиги ҳар қандай ақлирасо кишига аён бўлди… Ҳар бир мусулмон уларнинг адоватини англаб етди. Бугунги азоб-уқубатларни бартараф этиш учун уларнинг бирор бир чора кўришларига ҳеч ким умид қилмай қўйди. Исломий юртлардаги анави ҳукмдорларнинг ҳам, ғарблик кофирлардан фарқи қолмади. Чунки бу ҳукмдорлар кофирларга малай, мусулмонлар танига ёпишган зулукдир. Айнан шулар ҳар бир мусулмоннинг ўлдирилишида реал роль ўйнашяпти. Шунинг учун Ислом Уммати бундай режимларни илдизи билан қўпориб ташлаши, ўз армияларини қайта назорати остига олиши лозим. Ана шундагина ўзини зулм, қуллик, қирғин ва репрессиядан халос қилиши мумкин бўлади. Шом аҳли бошига тушган ишлар исломий юртларда бўлаётган ва бўлиши кутилаётган ҳодисалар учун навбатдаги ибратдир. Чунки Ислом ва мусулмонларга қарши уруш фақат Шом заминида тугаб, у ерга чекланиб қолмайди. Аллоҳ Таоло бундай демоқда:

﴿وَلَا يَزَالُونَ يُقَاتِلُونَكُمْ حَتَّى يَرُدُّوكُمْ عَنْ دِينِكُمْ إِنِ اسْتَطَاعُوا…﴾

«Улар сизларни то динингиздан  – агар қўлларидан келса – қайтаргунларича сизга қарши жанг қилишдан тўхташмайди»  [Бақара 217]

Чунки ҳақ билан ботил ўртасидаги уруш, қиёмат кунига қадар давом этади, ботилнинг ҳақ билан бирга туриши мумкин эмас, ҳеч бир замон ё маконда бундай бўлган эмас. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ قُلْ إِنَّ هُدَى اللَّهِ هُوَ الْهُدَى وَلَئِنِ اتَّبَعْتَ أَهْوَاءَهُمْ بَعْدَ الَّذِي جَاءَكَ مِنَ الْعِلْمِ مَا لَكَ مِنَ اللَّهِ مِنْ وَلِيٍّ وَلَا نَصِيرٍ﴾

«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар. Айтинг: «Аллоҳнинг йўлигина ҳақиқий йўлдир». Қасамки, агар сизга келган ҳақиқий билимдан кейин уларнинг нафс-ҳаволарига эргашсангиз, Аллоҳ тарафидан сизга на бир дўст ва на бир ёрдам бергувчи бўлмайди»       [Бақара 120]

Шунинг учун Шом аҳли ўз ишларини тушуниб, то Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини маҳкам тутмас эканлар, асло бу аҳволдан халос бўла олмасликларини ҳамда Аллоҳ розилигини қўлга киритиш учун ҳаракат қилмагунларича, асло нусратга эриша олмасликларини англаб етишлари лозим. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿فَفِرُّوا إِلَى اللَّهِ إِنِّي لَكُمْ مِنْهُ نَذِيرٌ مُبِينٌ + وَلَا تَجْعَلُوا مَعَ اللَّهِ إِلَهًا آَخَرَ إِنِّي لَكُمْ مِنْهُ نَذِيرٌ مُبِينٌ﴾

«Бас, Аллоҳга чопинглар-шошинглар! Албатта мен сизлар учун У зот(нинг азоби)дан очиқ огоҳлантиргувчидирман. Ва сизлар Аллоҳ билан бирга яна бошқа бирон илоҳ бор, деманглар! Албатта мен сизлар учун У зот(нинг азоби)дан очиқ огоҳлантиргувчидирман»   [Зориёт 50-51]

Аллоҳ Субҳанаҳу бизга бутун ҳаётимизни Ислом бўёғи билан бўяшга буюрган. Шундай экан, биз бир томондан, Аллоҳга намозимиз, рўзамиз, ҳажимиз ва закотимизни бериб, иккинчи томондан, бошқарув, иқтисод, жазо чоралари, ижтимо, ташқи сиёсат ва таълим соҳаларимизни кофир Ғарбга бериб қўйишимиз мантиқсизликдир.

﴿تِلْكَ إِذًا قِسْمَةٌ ضِيزَى﴾

«У ҳолда, бу адолатсиз тақсимку?!»   [Нажм 22]

﴿وَهُوَ الَّذِي فِي السَّمَاءِ إِلَهٌ وَفِي الْأَرْضِ إِلَهٌ…﴾

«У (Аллоҳ) осмонда ҳам илоҳдир, ерда ҳам илоҳдир»      [Зухруф 84]

Қачон бутун мусулмонлар, хоссатан, Шом аҳли бу ҳақиқатни англаб етсалар ва шундан келиб чиқиб ҳаракат қилсалар, ўшандагина уларга Аллоҳнинг нусрати нозил бўлади, ўшандагина куфр аҳли ҳар қанча жамланса ҳам Аллоҳнинг нусрат қучган аҳли олдида дош беролмайди.

﴿أَلَيْسَ اللَّهُ بِكَافٍ عَبْدَهُ وَيُخَوِّفُونَكَ بِالَّذِينَ مِنْ دُونِهِ وَمَنْ يُضْلِلِ اللَّهُ فَمَا لَهُ مِنْ هَادٍ﴾

«Аллоҳ Ўз бандасига етарли эмасми?! Улар сизни (Аллоҳдан) ўзга нарсалари билан қўрқитурлар. Кимни Аллоҳ йўлдан оздирса, бас, унинг учун бирон ҳидоят қилгувчи бўлмас»   [Зумар 36]

Шулардан келиб чиққан ҳолда, Шом аҳли, қўзғолонларининг мустаҳкам-ўзгармас асосларини, яъни шаръий аҳкомларни маҳкам ушлаб холис ва онгли бир сиёсий етакчилик остига ўтишлари, режимни ҳамма башаралари билан қўшиб ағдаришга, кофир давлатларидан қутулиб, нуфузларига барҳам бериш учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилишлари зарур.

Роя газетасининг 2018 йил 7 март чоршанба кунги 172-сонидан

Total Views: 498 ,

Добавить комментарий

Туркия, Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Остонада учрашишди

Туркия, Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Остонада учрашишди Туркия,...

Закрыть