Ўз халқи масаласида тирикчилик қилаётган бундай режим қуриб кетсин!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Ўз халқи масаласида тирикчилик қилаётган бундай режим қуриб кетсин!

«Шиҳоб» веб-сайти ҳижрий 1440 йил 17 робиус-соний, милодий 2018 ил 24 декабр душанба куни нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Фаластин режимидаги музокаралар етакчиси Соиб Ариқот «2014 йил босқинчи яҳудийлар бош вазири Биньямин Нетаньяху музокараларни тўхтатиб қўйганидан бери ишсиз юрибман, ҳозирда соғлигимни тиклаш билан бандман», деди.

Роя газетаси шарҳи:

Афтидан, яҳудийлар билан музокара олиб боришдек бир бош оғриғи яҳудийлар олида тиззаси қалтирайдиган раҳбар Ариқотни эсини оғдириб қўйган кўринади. Ваҳоланки, Сайфиддин Қутз роҳимаҳуллоҳ бошқарувга ўтирганига икки йил бўлмасданоқ мўғул татарларга қарши жанг қилиб, улар устидан нусрат қучган эди. Ариқот бўлса, бундан бутунлай ғафлатда қолиб, мустамлакачи ва босқинчилар қучоғига ўзини отган режим билан мақтаниб ётибди. У йигирма йил ўтса ҳамки бу давлатга ёш давлат, дея баҳо беряпти! Бу режимнинг давлат қидира-қидира ахири яҳудийлар ортидан чопадиган аҳволга тушгани ҳақида эса, лом-мим демаяпти! Росулуллоҳ A

«إِذَا لَمْ تَسْتَحْيِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ»

«Ҳаё қилмасанг, хоҳлаган ишингни қилавер», дея ҳақ-рост айтганлар.

Муборак Фаластин масаласи исломий масаладир. У давлатлар раҳбарлари томонидан панжа ортидан қараладиган масала эмас, билъакс, ғоят муҳим масаладир. Шунингдек, бу масала америкача ёки англияча дунёқараш билан ечилмайди. У фақат бир йўл билан ҳал бўлади, у ҳам бўлса, мусулмон армияларни босқинчи яҳудий босқинчиларни супуриб ташлаш сари сафарбар қилиш йўлидир. Токи, яҳудийлар ўзлари босиб олган ер-жойларни ўз қўллари билан вайрон қилишсин!

Роя газетасининг 2018 йил 2 январ чоршанба кунги 216-сонидан

Total Views: 212 ,

Добавить комментарий

Жаҳон Банки Туниснинг қолган ресурсларини ҳам еб тугатиш учун  улкан ислоҳотлар ўтказишга буюряпти

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: Жаҳон Банки Туниснинг қолган...

Закрыть