Ўзбекистон Афғонистон орқали транспорт коридорининг қурилишига катта қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон Афғонистон орқали транспорт коридорининг қурилишига катта қизиқиш билдирмоқда

Брусселнинг Cercle Royal Gaulois саройида «Евросиёни бирлаштириб — Атлантикадан Тинч океанигача» биринчи мулоқотининг экспертлар учрашувида ўнлаб амалдорлар, иқтисодчилар ва сиёсатчилар ЕОИИ ва Европа ҳамжамияти ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Улар орасида Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳам иштирок этди. Айтиш жоизки, Сафоевнинг баёноти учрашув модератори ва иштирокчиларини ҳайратга солган. Евросиё ҳамкорлиги мавзусига у янги йўналиш — Афғонистон йўналишини қўшган.

Унинг айтишича, Афғонистон орқали транспорт коридорнинг қурилиши кўплаб муаммоларни ечиши мумкин.

«Биринчидан, бу Афғонистонни иқтисодий лойиҳаларга транзит ҳудуд сифатида жалб этади. Иккинчидан, Марказий Осиёга, Евросиё континентига экспорт-импорт оқимини максимал соддалаштиради. Агар трансафғон транспорт коридори қурилса, мамлакат ичидаги нархлар ва кўпроқ ўзбек товарлари чет элда тақдим этилади. Мен фақат Ўзбекистон ҳақида гапираяпман, аммо бу Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари, Россия ва Европа Иттифоқи давлатларига ҳам алоқадор», — дейди Ўзбекистон Сенати ўринбосари.

Сафоевнинг аниқлик киритишича, бугунги кунда Ўзбекистондан товарлар яқин портларга қадар 20—22 кунда етиб бормоқда, Афғонистон орқали транспорт коридори қурилгач эса, йўл вақти 2—3 кунгача қисқаради.

Total Views: 216 ,

Добавить комментарий

ОАВ: АҚШ ҳарбий харажатлар сабабли банкротлик ёқасида турибди

ОАВ: АҚШ ҳарбий харажатлар сабабли банкротлик ёқасида турибди CounterPunch нашрининг ёзишича,...

Закрыть