Ўзбекистон Британия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Британия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Аллан билан учрашув ўтказди.

Учрашувда мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилиниб, истиқболдаги режалар белгилаб олинди.  

Кристофер Аллан томонидан охирги йилларда икки давлат мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик йўналишларида ўсиш суръатлари ортиб бораётгани таъкидланди. Меҳмонлар Афғонистонда жойлашган Британия қуролли кучларига юкларни транзит билан олиб ўтилиши масалаларида яқиндан кўмак берилаётгани учун Ўзбекистон ҳукуматига алоҳида миннатдорчилигини изҳор этишди. 

Британия вакиллари томонидан шу йилнинг январь ойида имзоланган Мудофаа вазирликлар ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш мамлакатлар ўртасида халқаро ҳамкорликнинг асосини ташкил этиши таъкидланди. Режада ҳарбий ҳамкорликнинг турли масалаларида тажриба алмашиш, Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларининг Британиядаги олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олиши, Ўзбекистондаги ҳарбий таълим муассасаларида машғулот жараёнларига британиялик ҳарбий мутахассисларнинг жалб этилиши, ҳарбий тиббиёт йўналишида тажриба алмашиш, шунингдек ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари ва тренингларни ўтказиш кўзда тутилган.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Британия Бирлашган Қироллиги ва Шимолий Ирландия ўртасида мудофаа соҳасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди. Мазкур келишув икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий таълим, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, инглиз тилини мукаммал ўргатиш, ҳамкорликдаги тренингларни ўтказиш, ўзбекистонлик ҳарбийларнинг Британия қуролли кучлари томонидан ўтказиладиган турли ўқув машғулотларида кузатувчи сифатида иштирок этишида ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатишни ўз ичига олади. 

Учрашув давомида Кристофер Аллан Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларининг Сандхерстдаги Қироллик ҳарбий академияси ва бошқа Британиядаги нуфузли ҳарбий таълим муассасаларида таҳсил олишида Британия томони ҳамкорлик кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

Total Views: 612 ,

Добавить комментарий

Фирқаларга оид ҳадис ҳақидаги саволга жавоб

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Фирқаларга оид ҳадис ҳақидаги саволга жавоб...

Закрыть