Ўзбекистон — НАТО алоқаларини ўрнатиш ваколати Туркия элчихонасига топширилди

Ўзбекистон — НАТО алоқаларини ўрнатиш ваколати Туркия элчихонасига топширилди

Ўзбекистоннинг НАТО билан алоқалар ўрнатиш ваколати Латвия элчихонасидан Туркия элчихонасига ўтказилди.

ЎзАнинг 4 декабрь куни хабар беришича, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2019-2020 йилларда НАТО ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш ваколатини бажаради.

Латвия элчихонаси бу ваколатни Тошкентдаги “Wyndham” меҳмонхонасининг анжуманлар залида ўтган маросим пайтида топширган. Латвия элчихонаси бу иш билан икки йил давомида шуғулланиб келган эди.

Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси ўтган йили Брюсселдаги НАТО марказига НАТО ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш ваколатини бажариш вазифасини олиш учун сўровнома юборган ва ижобий жавоб олган.

“Ўзбекистон НАТО учун ҳам муҳим мамлакатлардан ҳисобланади. Чунки НАТО Афғонистонга Ўзбекистон орқали инсонпарварлик ёрдамларини жўнатишни кўзлаган. Биз бу соҳаларда Ўзбекистон ва НАТО ўртасида маълумотлар алмашинишда ҳам кўприк вазифасини бажарамиз”, — деб айтган Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмет Башар Шен.

Total Views: 54 ,

Добавить комментарий

Бишкекда БМТ уйи олдида Хитойдаги этник гуруҳларга бўлаётган зулмларга қарши пикет бўлиб ўтди

Бишкекда БМТ уйи олдида Хитойдаги этник гуруҳларга бўлаётган зулмларга қарши...

Закрыть