Ўзбекнефтгаз ва Air Products корпорацияси ўртасида бир қатор келишувлар имзоланди

Ўзбекнефтгаз ва Air Products корпорацияси ўртасида бир қатор келишувлар имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султонов АҚШнинг «AirProducts» корпорацияси президенти жаноб Сейфи Гасеми бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Энергетика вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz'га шу ҳақида хабар берди. 

Учрашув доирасида «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ва «AirProducts» корпорацияси ўртасида 450 миллион доллар қийматгача бўлган “Техник газ ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этиш шартлари бўйича битим"  ва “Табиий газдан гелий ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш имконини ўрганишга доир Англашув меморандуми" тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланди.

«Шуни ишонч билан айтишим мумкинки, расмий шахслар билан илк марта бўлиб ўтган учрашувдан келишувлар имзолангунга қадар жуда қисқа вақт сарфланди ва компаниямиз тарихида бундай воқеа биринчи марта юз бериб турибди. Бу, албатта, ишчи гуруҳларимизнинг ўзаро ҳамкорликда фаол ишлаганидан далолат беради. «Air Рroducts» дунёнинг 50 та мамлакати билан ҳамкорлик қилади, бироқ у ўз тарихида ҳамкорлик муносабатларини бу даражада тез ва шиддатли ривожланишига илк марта гувоҳ бўлиб турибди», — дея  таъкидлади Сейфи Гасеми.

Америка корпорацияси раҳбари Тошкентда бўлиб турган «Air Рroducts» делегациясидан компания олий раҳбариятининг деярли бутун таркиби жой олганлигини, бу эса томонлар ўртасида турган барча масалаларни ҳал этишда муҳим роль ўйнашини ҳам алоҳида қайд этиб ўтди.

Унинг  айтишича, Америка корпорацияси айни вақтда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишнинг бешта йўналишини белгилаб олган. Улардан биринчиси, учрашув доирасида имзоланган келишувга мувофиқ саноат гази бўйича қўшма корхона ташкил этишдир. Бу борада гелий ишлаб чиқариш лойиҳаси, аммиак ва  карбамид ишлаб чиқариш бўйича завод қуриш лойиҳалари ўрганилмоқда, шунингдек,  "метанол ва олефинлар" технологияси бўйича йирик лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари ҳам кўрилмоқда. Корпорация мазкур лойиҳани дунёнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширишни режалаштирган.

1940 йилда ташкил этилган «Air Рroducts» корпорацияси  газ ишлаб чиқариш ва газни қайта ишлаш, нефть-газни қайта ишловчи, металлургия, электр техника ускуналари ишлаб чиқариш бўйича  дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

Total Views: 222 ,

Добавить комментарий

Трамп Европа Иттифоқига савдо уруши билан таҳдид қилди 

Трамп Европа Иттифоқига савдо уруши билан таҳдид қилди  АҚШ президенти...

Закрыть