Вашингтон Теҳроннинг нефть экспортини нолга тушириб юборишни режалаштирмоқда

Вашингтон Теҳроннинг нефть экспортини нолга тушириб юборишни режалаштирмоқда

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг маълум қилишича, Вашингтон Теҳроннинг нефть экспортини нолга тушириб юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Эрондан «нормал мамлакат каби ўзини тутиши»ни талаб қилмоқда.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Вашингтон Теҳронга қарши санкциялар сиёсатини давом эттирмоқчи.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши 1995 йилда киритилган санкцияларнинг амал қилиши муддатини яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.   

Вашингтоннинг фикрича, Эрон ҳукуматининг сиёсати ва хатти-ҳаракатлари АҚШ миллий хавфсизлиги, иқтисодиёти ва халқаро сиёсатга ҳамон хавф солади. 

Total Views: 182 ,

Добавить комментарий

Boeing 737 MAX самолётларидан воз кечаётган давлатлар сони ортиб бормоқда

Boeing 737 MAX самолётларидан воз кечаётган давлатлар сони ортиб бормоқда...

Закрыть