Ямандаги гуруҳларнинг Швецияда тузган иттифоқи

بسم الله الرحمن الرحيم

Роя газетаси:

Ямандаги гуруҳларнинг Швецияда тузган иттифоқи мустамлакачиларга хизмат қилиб, мусулмонлар қонини беҳуда кетказилишига олиб боради

Ҳижрий 1440 йил 7 робиус-соний, милодий 2018 йил 14 декабр жума куни Шарқул Авсат веб-сайтида нашр қилган хабарда бундай сўзлар келади:

«Саудия Ташқи ишлар вазири Одил Жубайр бугун жума куни – валиаҳд амир Муҳаммад ибн Салмоннинг шахсан ўзи Стокгольмда Яман қонуний ҳукумати билан Ҳусийлар ўртасидаги музокараларни муваффақиятли ўтказиш учун кўп меҳнат қилганини айтди.

«Стокгольм музокарасини амалга ошириш Яман давлатини тиклаш ва хавфсизликни таъминлашда ҳамда барқарорлик, тинчлик ва ҳудудий яхлитликни кафолатлайдиган сиёсий ечимга эришишда муҳим қадам бўлади», деди Жубайр Твиттерда.

Саудия Ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, унинг «мамлакати икки ҳарами шариф ходими подшоҳ Салмон ва валиаҳд амир Муҳаммад ибн Салмон етакчилигида учта мурожаатномага, асосан, Хавфсизлик Кенгашининг 2216 қарорига таянган сиёсий ечимга эришишга ҳаракат қилди».

Роя газетаси шарҳи:

Бу музокара Яман устида Британия малайлари бўлган Ҳодий ҳукумати билан Америка малайлари бўлган Ҳусийлар ўртасида Яман бойликларига эга чиқиш учун кураш кетаётган бир паллада бўлиб ўтди. Ҳадида шаҳри айни тенгламада асосий тамал тоши ҳисобланади. Чунки у ерни ким ўз назоратида ушлаб турса, молиявий киримларда энг катта улуш эгасига ҳамда жангоҳдаги стратегик ҳукмронга айланади.

Шу ерда бир савол туғилади: Модомики, бу уруш натижаси юртни душман қўлига топширишга олиб борар экан, у ҳолда, Яман аҳли нима учун шунча азоб-уқубатларни бошдан кечирди ва бу уруш нима учун бўлди?! Агар Яман масаласи БМТ йўлакларида ҳал этиладиган бўлса, у ҳолда жанг қилаётган маҳаллий томонлар кимнинг фойдаси учун бир-бири билан жанг қилиб, Яман аҳлини ўлдиряпти?! Бу уруш албатта мусулмонлар ўртасида мустамлакачилар фойдасига бўлиши шартмиди?! Ҳеч шубҳа йўқки, бу саволлар жавоби бугун оддий одамларга, айниқса, Яман аҳлига кундек равшан бўлиб қолди.

Бир нарсани айтишимиз, балки такрорлашимиз қолди, холос: бутун мусулмонлар манфаатини бирдан-бир кафолати ўз динлари ва унинг аҳкомларига қатъий амал қилишларидадир. Чунки барча ҳаётий муаммоларни фақат ушбу аҳкомлар ҳал этади. Наҳотки, мусулмонлар динимизнинг асл моҳиятини англаб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этиш орқали уни ҳаётлари ва турмушларида ҳакам қилишлари вақти келмаган бўлса?!

Роя газетасининг 2018 йил 19 декабр чоршанба кунги 213-сонидан

Total Views: 380 ,

Добавить комментарий

Шом аҳли Сочи конференциясини ўзларининг қонлари ва номусларини беҳуда кетказаётган хоинлар йиғини эканини таъкидламоқда

بسم الله الرحمن الرحيم Роя газетаси: Шом аҳли Сочи конференциясини...

Закрыть