Ёқилғи йўқлиги сабабли Ғазодаги касалхоналар ёпилмоқда

Ёқилғи йўқлиги сабабли Ғазодаги касалхоналар ёпилмоқда

Ғазодаги бешта касалхонада генераторларнинг ишлаши учун керакли ёқилғи тугагани сабабли тиббий хизмат кўрсатиш тўхтатилди, дея хабар бермоқда “Анадолу”.

Ўтган пайшанба куни 340 минг аҳолига хизмат кўрсатувчи Байт Ҳанум касалхонаси ҳам худди шу сабаб билан ёпилган эди.

Ҳудуддаги ягона электр станцияси ёқилғи тақчиллиги туфайли тўла қувват билан ишламаяпти. Ҳудудга кунига 560 мегаватт электр лозим, аммо фақатгина 205 мегеватт электр етказиб бериляпти. Электр таъминотидаги узилишлари, табиийки, фаластинликларнинг ҳаётига салбий таъсир кўрсатяпти.

Total Views: 184 ,

Добавить комментарий

“Исроил” ва Чад ўртасида 47 йил аввал узилган дипломатик алоқалар қайта тикланди

“Исроил” ва Чад ўртасида 47 йил аввал узилган дипломатик алоқалар...

Закрыть