Зеленский лавозимига киришиши билан ҳукуматни истефога чиқишни таклиф қилди

Зеленский лавозимига киришиши билан ҳукуматни истефога чиқишни таклиф қилди

Украина президенти лавозимига киришган Владимир Зеленский қасамёд қабул қилганидан кейин Олий Рада тарқатиб юборилишини маълум қилди. 

Президент парламентга икки ой муддат берган, парламентдан қатор қонунларни кечиктирмасдан қабул қилишни сўраган.

«Сиздан ўтиниб сўрайманки, депутатлик дахлсизлигини бекор қилиш тўғрисидаги қонунни, ноқонуний бойлик орттириш учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонунни, сайлов кодексини қабул қилинг», деган Зеленский.

У  депутатларга инаугурация маросимини иш кунига ўзлари белгилашганини эслатган ва энди ишлашни сўраган.

Президент депутатлардан Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари, бош прокурор ва мудофаа вазирини истеъфога чиқаришни ҳам сўраган.

«Шу ишларни қилинг ва ўзингизга медал тақинг — бу навбатдан ташқари сайловлар олдидан яхши очколар бўлади», деган у.

У шунингдек, Украинанинг амалдаги ҳукуматига истеъфога чиқишни таклиф қилган.

Украина президенти Владимир Зеленский амалдорларни кабинетларига ўз фарзандларининг суратларини илишга чақирди.

«Сизларнинг иш кабинетларингизда менинг суратларим бўлмаслигини жудаям истайман, илтимос, менинг суратларим бўлмасин, чунки президент – икона ёки бут эмас. Президент – портрет эмас. Кабинетингизга ўз фарзандларингизнинг суратларини илиб қўйинг ва ҳар сафар қарор чиқаришдан олдин уларнинг кўзларига боқинг», деди Зеленский

Зеленский шунингдек, Донбассдаги зиддиятни барқарорлаштириш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича мулоқотларга тайёрлигини маълум қилган, Россияга асир тушган украиналикларни қайтариш асосий мақсади эканини қўшимча қилган.

«Мен ҳатто тинчлик учун ўз лавозимимни йўқотишга тайёрман […] Аммо биз фақат ҳудудлар эмас, одамларимизни ҳам қайтаришимиз керак», деган у.

Бундан ташқари, Зеленский айни вақтда дунёда 65 миллион украиналик истиқомат қилаётганини қайд этиб ўтган. У «янги Украинани қуришда иштирок этмоқчи бўлган барча украинлар»га фуқаролик беришга тайёрлигини маълум қилган.

Total Views: 168 ,

Добавить комментарий

Тожикистонда қаттиқ режимли колонияда юз берган ғалаёнда 29 нафар маҳбус ҳалок бўлди

Тожикистонда қаттиқ режимли колонияда юз берган ғалаёнда 29 нафар маҳбус...

Закрыть