Жайш ал-Ислом гуруҳи Сурияда қулаган Россия самолёти учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Жайш ал-Ислом гуруҳи Сурияда қулаган Россия самолёти учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Суриядаги «Жайш ал-Ислом» («Ислом армияси») гуруҳи Россиянинг Сурияда қулаган Ан-26 транспорт самолёти ҳалокати учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Ливаннинг Ad-Diyar нашри жангариларга асосланиб хабар тарқатишича, улар ҳаво кемасини у Хмеймимдаги аэродромга қўнишга тайёрланаётганида пулемётдан ўққа тутган.

Гуруҳ вакилларининг сўзларига кўра, уларнинн бу ҳужуми Сурия ҳукумати армиясининг Шарқий Ғутада амалга ошираётган ҳарбий амалиётларига жавоб бўлди. Февраль ойида суриялик ҳарбийлар Шарқий Ғута ҳудудини артиллериядан ўққа тутишган, натижада тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганди.

6 март куни Сурияда Россия мудофаа вазирлигининг Ан-26 транспорт самолёти ҳалокатга учради. Ҳалабдан парвоз қилган самолёт Хмеймим аэродромига киришда рўй берган. Самолёт учиш-қўниш тасмасига 500 метрча етмай, ер билан тўқнашган.

Унинг бортида 33 йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлди.

Қурбонларнинг 27 нафари зобит эди, улар орасида генерал-майор ҳам бўлган. Россия мудофаа вазирлиги ҳаво кемасига ҳужум уюштирилмаганини алоҳида таъкидлаганди.

Total Views: 638 ,

Добавить комментарий

Дэниел Коутс: Россия Марказий Осиё етакчиларига босим ўтказади

Дэниел Коутс: Россия Марказий Осиё етакчиларига босим ўтказади Россия Марказий...

Закрыть