Жамол Қошиқчи ҳукуматга қарши чиқувчи ёшлар ҳаракатини тузмоқчи бўлган

Жамол Қошиқчи ҳукуматга қарши чиқувчи ёшлар ҳаракатини тузмоқчи бўлган

Истанбулда ўлдирилган саудиялик журналист Жамол Қошиқчи мамлакат ҳукуматига қарши чиқувчи ёшлар ҳаракатини ташкил этиш масаласини муҳокама қилган. Бу ҳақда Қошиқчи фаол Умар Абдулазизга ёзган, деб хабар берди «Эхо Москви».

Ёзишмадан маълум бўлишича, август ойида журналист ва унинг суҳбатдоши электрон хатлари тутиб қолиниши мумкин, деган хулосага келган.

Қошиқчи Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасида ўлдирилган эди.

Саудия Арабистонининг юқори лавозимдаги мансабдорлари, хусусан валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ҳам ушбу жиноятга алоқадорликда гумонланмоқда.

Total Views: 186 ,

Добавить комментарий

Британия Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ниятида

Британия Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ниятида Британия бош вазири Тереза...

Закрыть