Жанубий Корея президенти Пхеньянга икки махсус элчисини жўнатади

Жанубий Корея президенти Пхеньянга икки махсус элчисини жўнатади

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин 5 март куни Шимолий Кореяга икки махсус элчисини жўнатади. Уларни юборишдан мақсад икки давлатнинг яқинлашиши ҳамда Пхеньян ва Вашингтон ўртасида мулоқотни мустаҳкамлашдан иборат. Бу ҳақда 4 март куни Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.  

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Пхеньянга икки кунлик сафар билан Жанубий Корея миллий разведка хизмати директори Со Хун ва президент ҳузуридаги миллий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Чон Ий Ён жўнайди.

Тахмин қилинишича, улар ташриф вақтида Шимолий Корея етакчисига Жанубий Корея президенти мактубини топширишади ва Ким Чен Иннинг жанублик ҳамкасби билан учрашув ўтказиш таклифини муҳокама қилишади.

Total Views: 832 ,

Добавить комментарий

Трамп АҚШ президенти лавозимида умрбод қолмоқчими?

Трамп АҚШ президенти лавозимида умрбод қолмоқчими? АҚШ президенти Дональд Трамп...

Закрыть