Жазоир таълим вазири мактабларда намозхоналарни ёпиш ҳақида кўрсатма берди

Жазоир таълим вазири мактабларда намозхоналарни ёпиш ҳақида кўрсатма берди

Жазоир таълим вазири Нурия Бенғабритнинг мактабларда намоз ўқиганларга жазо берилиши тўғрисидаги баёноти танқидларга сабаб бўлди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, Франция пойтахти Париждаги Халқаро Жазоир мактабида бир ўқувчи намоз ўқигани учун жазоланган. Таълим вазири бу ҳодиса ҳақида шундай деган: “Ўқувчилар мактабга таълим олиш учун боради, бошқа нарса учун эмас. Намоз мактабда эмас, уйда ўқилади”.

Бу баёнотдан бир кун ўтиб, Нурия Бенғабрит таълим муассасаларидаги намозхоналарни ёпиш ҳақида кўрсатма берган. Жазоир уламолар уюшмаси таълим вазирининг баёнотини қоралаб чиқди. Уюшма раиси Абдураззоқ Қосим бундай тақиқ ҳатто сионистларнинг қамоқхоналарида ҳам йўқлигини таъкидлади. Уламолар уюшмаси 1991 йилда қабул қилинган таълим муассасалари йўриқномасининг 21-моддасида таълим муассасаларида ибодат учун жой ажратилиши мумкинлиги белгиланганини эслатди.

Total Views: 379 ,

Добавить комментарий

АҚШ Суриядан ўз қўшинларини апрель охиригича олиб чиқмоқчи

АҚШ Суриядан ўз қўшинларини апрель охиригича олиб чиқмоқчи АҚШ Суриядан...

Закрыть