Жээнбеков Марказий Осиё етакчиларини “террорчиликка” қарши биргаликда курашишга чақирди

Жээнбеков Марказий Осиё етакчиларини террорчиликка қарши биргаликда курашишга чақирди

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг биринчи маслаҳатлашув учрашувида бугунги кунда минтақа давлатлари халқлари фаровонлиги учун минтақавий ҳамкорликни янгидан йўлга қўйиш вазифаси турганини айтди.

Жээнбеков ўтган учрашув Марказий Осиё давлатлари ўртасида дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини фаоллаштириш ва янгилашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди. Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг дўстлик, тинчлик-тотувлик ва янгиланиш байрами – Наврўз арафасида учрашишлари рамзий маънога эгалигини айтди.

Унинг айтишича, Остонадаги учрашувда минтақавий ҳамкорлик ва жорий вазият бўйича фикрлар алмашиш учун яхши имконият пайдо бўлди. “Буни нафақат ҳозирги, балки келажак авлодлар манфаати учун қилиш керак. Шу сабабли мен Ўзбекистон президентининг давлатларимиз раҳбарлари учрашувини мунтазам равишда ўтказиш ташаббусини мамнуният билан қўллаб-қувватладим. Ўйлашимча, бу учрашувлар нафақат ўзаро интеграция, балки минтақамизнинг дунёдаги роли ва ўрнини ошириш учун хизмат қилади”, деб қўшимча қилган Жээнбеков.

Жээнбековнинг таъкидлашича, Марказий Осиё давлатлари “террорчилик” ва “экстремизмга” ҳамда бошқа хавфлар ва чақириқларга биргаликда курашишлари лозим. Қирғизистон президентининг айтишича, Қирғизистон Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватловчи биргаликдаги ҳаракатлар ва хавфсизликнинг ягона ҳудудини шакллантиришни қўллаб-қувватлайди.

Total Views: 526 ,

Добавить комментарий

Ўзбекистон Бош прокуратураси АҚШ Махфий хизмати билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Бош прокуратураси АҚШ Махфий хизмати билан ҳамкорлик қилади Америка...

Закрыть