Жеймс Мэттис: АҚШ Черногориядан фахрланади

Жеймс Мэттис: АҚШ Черногориядан фахрланади

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттиснинг Черногория мудофаа вазири Предраг Бошкович билан учрашув давомида маълум қилишича, Россия амалдаги давлат чегараларини ўзгартиришга уринмоқда, Черногория ҳукумати эса бунга муваффақиятли равишда қаршилик кўрсатмоқда, деб хабар беради «Интерфакс».

«Қўшма Штатлар сизларни бизнинг иттифоқчилар, деб аташ мумкин эканидан фахрда. Сизлар НАТОнинг бошқа аъзолари билан умумий таҳдидларга юзма-юз елкадош бўлиб турибсизлар. Бундай таҳдидлар орасида Россиянинг халқаро чегараларни куч билан тўсиб қўйиш борасида уринишлари ҳам бор», — дея айтиб ўтди Мэттис.

Шунингдек, америкалик сиёсатчи Черногориянинг 2024 йилга қадар мамлакат ҳарбий харажатларини ЯИМдан 2 фоизга қадар кўпайтириш, НАТОнинг Афғонистондаги миссиясида фаол иштирок этишга доир режаларини маъқуллади.

Total Views: 838 ,

Добавить комментарий

Дэвид Гольдфейн: Биз бир неча йилдан кейин коинотдан зарбалар берамиз

Дэвид Гольдфейн: Биз бир неча йилдан кейин коинотдан зарбалар берамиз...

Закрыть