Жон Болтон Сурия масаласини муҳокама қилиш учун Анқарага келди

Жон Болтон Сурия масаласини муҳокама қилиш учун Анқарага келди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Анқарада Туркия ҳукумати вакиллари билан Сурия масаласида музокаралар ўтказади.

8 январь куни бўладиган ташриф доирасида Болтон Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар ва разведка бошлиғи Ҳақан Фидан билан учрашади.

Бундан бир кун аввал Болтон “Исроил” бош вазири Бинямин Нетеняҳу билан Сурия масаласида учрашган эди.

— Биз АҚШ президентининг Суриядан ҳарбийларни олиб чиқиб кетиш қарорини муҳокама қилмоқчимиз. Аммо бу ишни шундай амалга оширишимиз керакки, шимоли-жанубий Сурияда “Ислом давлати” гуруҳи бошқа бош кўтара олмасин. Шунингдек, Исроил ва минтақадаги бошқа дўстларимизнинг абсолют хавфсизлигини таъминлашимиз шарт, — деди Болтон.

Болтон Қўшма Штатлар Туркия курдлар хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган тақдирдагина ўз ҳарбийларини Суриядан тўлиқ олиб чиқиб кетишини ҳам билдирган.

Total Views: 376 ,

Добавить комментарий

Шимолий Корея етакчиси Хитойга ташриф буюрди

Шимолий Корея етакчиси Хитойга ташриф буюрди Шимолий Корея етакчиси Ким...

Закрыть