Жунайҳ конвертацияси…

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Жунайҳ конвертацияси… Судан халқи иқтисодини издан чиқараётган ҳукуматни ўзгартириш лозим

Устоз Абу Али Хотим Жаъфар қаламига мансуб

Судан марказий банки 2018 йил 4 феврал сешанба куни янги молиявий қарорлар пакетини эълон қилди. Улардан энг муҳими бир ойда иккинчи марта долларнинг ўртача баҳоси (1 доллар 18 жунайҳдан 30 жунайҳга) кўтарилгани ҳақидаги қарордир. Бу тадбир жунайҳнинг долларга нисбатан баҳосини 28,5дан 31,5гача ушлаб туриш учун қилинган. Маълумки 2018 йил январ ойида долларнинг ўртача баҳоси 8,5 жунайҳ эди.

Ҳукумат 2018 молиявий йилни долларни 6,9 жунайҳдан 18 жунайҳгача кўтариш билан бошлаган, бу эса 200 %дан ортиқ деганидир. Бунинг самараси ўлароқ долларнинг бозордаги баҳоси икки ойда пул савдоси билан шуғулланувчиларни назорат қилиш учун кескин хавфсизлик чоралари кўрилган бўлса-да, 22дан 45 жунайҳга кўтарилган. Шунингдек, марказий банк импорт қилинган маҳсулотлар баҳосини банкдаги доллар баҳосида ушлаб туриши ва долларнинг қора бозордаги баҳоси расмий баҳога яқин бўлиши учун қора бозордаги нархини пасайтиришга ҳаракат қилишига қарамай, долларнинг баҳоси кўтарилиб кетган.

Бу ерда табиий туғилаётган савол шундан иборатки, ҳатто иқтисод бўйича мутахассис кишиларни даҳшатга солган ҳамда Судан жунайҳини қадрсизланиши, халқ жамғармасининг ўғирланиши ва мисли кўрилмаган қимматчиликка олиб келган кўр-кўрона молиявий сиёсат ортида нима бор? Ҳукумат кимнинг фойдасига маҳаллий валютани қадрсизлантиряпти ва одамларнинг яшаш тарзини қийинлаштиряпти? Ҳукумат ушбу бузуқ сиёсатини давом эттирса, қандай аччиқ натижалар келиб чиқади?

2017 йил 14 декабр пайшанба куни Халқаро Валюта Фонди элчиси Судан иқтисоди ҳақида йиллик ҳисобот чиқаргандан кейин Хартумни тарк этди. Элчи бу ҳисоботда 2011 йил июлда Судан жануби бўлиниб чиққанидан кейин иқтисодни қайта тиклаш бўйича йўл харитасини тақдим этган. Халқаро Валюта Фонди ушбу харитада Судан ҳукуматига қуйидаги шартларни қўйган:

1 –2018 йил бошида айирбошлаш курсларини эркинлаштириш (жунайҳ конвертацияси).

2 –2019-2021 йиллар оралиғида электр энергияси ва буғдой субсидияси (пул билан таъминлаш)ни бекор қилиш.

3 –Ислоҳотларга кўникишдаги қийинчиликларни енгиллатиш учун 2018 йилдан бошлаб ижтимоий харажатни кучайтириш. Аммо бу алдашдан бошқа нарса эмас.

Ҳукумат ўргимчак тўри каби тўқилган чет эл валютаси тизими ҳамда ишлаб чиқаришни вайрон қилиб, издан чиқарувчи сиёсатлар доирасида Судан жунайҳини конвертация қилишга ҳаракат қиляпти. Айни пайтда юртнинг улкан бойликлари хом ашё шаклида чет эллик инвесторларга бериб юбориляпти… Бундан ҳам ачинарлиси ҳукумат юрт иқтисодини Халқаро Валюта Фонди томонидан чиқарилган қоғозларга боғлаб қўймоқда. Демак, ҳукумат сиёсий жиҳатдан ўз жонига қасд қилган бир пайтда қашшоқ ва содда одамларни йўқ қилиш учун гулхан ёқмоқда.

Ҳукумат бу сиёсат натижалари ҳақида ўйланмай ўзини Халқаро Валюта Фонди ихтиёрига топшириб қўйиши ва Судан жунайҳини конвертация қилиши бу ўзини-ўзи ўлдиришидир. Чунки жунайҳни конвертация қилиш орқали Халқаро Валюта Фондининг тўла таъсирига тушиб қолиши ва ҳукумат томонидан бўладиган ёрдамни бекор қилиши қуйидаги натижаларга олиб келади:

1 –Мисли кўрилмаган қимматчилик ҳамда қашшоқлик оддий одамларни асосий эҳтиёжларини қондиришга ожиз қилиб қўяди. Бошқача айтганда одамлар ейиш-ичиш, кийим-кечак ва уй-жой каби асосий эҳтиёжларини қондира олмай қолади. Агар ҳукумат одамларнинг асосий эҳтиёжларига қарши курашини давом эттираверса, узоққа бормайди деб ҳисоблайман.

2 –Эҳтиёт чоралари кўрилмагани оқибатида маҳаллий валютанинг қадрсизланади, экспорт камаяди ҳамда молиявий ва иқтисодий инқироз юз беради.

3 –Юрт бойликларига сўлаги оқаётган чет эл инвесторлари ва Америка ширкатлари каби трансмиллий компанияларга уларни топшириб қўйилади. Бу ҳукумат амалга ошираётган жиноятлардан биридир.

4 –Йирик капиталистик ширкатлар вакили бўлган Халқаро Валюта Фонди юрт иқтисоди структурасини тузишда муваффақиятга эришиши ширкатларга юрт бойликларини талон-тарож қилиш имкониятини беради. Бошқача айтганда Халқаро Валюта фонди фоизли қарзларни бериб юрт ва одамларни қашшоқлаштиради ва бойликларини кўкка совуради. Ваҳоланки, 2016 йил охирида юртнинг ташқи қарзи 52,4 миллиард долларга етган. Бу ички ялпи маҳсулотнинг 111 % фоизи демакдир.

5 –Юртнинг ишсиз аҳолиси ширкатлар ва капиталистик инвесторларнинг қулига айланиши. Юрт аҳолиси бунда қашшоқлик, бахтсизлик, касаллик ва турли эпидемияларга дучор бўлмоқда.

Эҳтимол Мовий Нил телевидениеси мухбири Тоҳир Тавм Умар Баширнинг қўлидаги китоби ҳақида берган саволига берган жавоби парадокс (соғлом ақлга тўғри келмайдиган фикр) бўлгандир. Башир ўшанда: Халқаро Валюта Фондининг собиқ эксперти Жон Перкинснинг «Миллатлар иқтисодини издан чиқариш, иқтисодий қароқчи эътирофлари» номли муҳим китобини ўқиётганини айтган эди. Ёзувчи бу китобда қандай қилиб муваффақиятсиз лойиҳаларга фоизли қарз бериш орқали миллат иқтисодини издан чиқариш мумкинлиги ҳақида ёзган. Судан ҳукумати бугун худди шу иш билан шуғулланаётган Халқаро Банк ва Халқаро Валюта Фонди тузоғига илинган.

Ҳокимлар капиталистик кофир Ғарбни рози қилиш ва ҳокимият тахтида қолиш учун юртни ва одамларни Ғарб тузоғига ташламоқда. Шунинг учун уларни тезда ўзгартириш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясидаги Ислом низомини тиклашга ҳаракат қилиш лозим. Ана ўшанда ўз дини, ақидаси ва Умматига содиқ ҳоким фуқароларни бошқаради, уларни итоатгўй, кучли ва омадли фуқарога айлантиради. Шунингдек уларнинг манфаатларини рўёбга чиқаради ҳамда уларни зарар ва балолардан ҳимоя қилади.

Роя газетасидан олинди

Total Views: 856 ,

Добавить комментарий

Америка ва НАТО ҳамкорлиги мустамлакачилик ҳамкорлигидир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: Америка ва НАТО ҳамкорлиги...

Закрыть