АҚШ коррупциялашган давлатлар рейтингида 22-ўринни эгаллади

АҚШ коррупциялашган давлатлар рейтингида 22-ўринни эгаллади

АҚШнинг ҳозирги ҳукумати сўнгги етти йил ичидаги энг коррупциялашганига айланди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Таъкидланишича, бундан Transparency International ташкилоти томонидан тузилган, 2018 йилги Коррупцияни қабул қилиш индекси далолат бермоқда.

Қайд этилишича, ушбу рейтингда АҚШ олти позицияга тушиб кетган ва 22-ўринни эгаллаган.

Тадқиқот муаллифлари фикрига кўра, коррупциянинг ўсиши глобал миқёсда демократия пойдеворини бузаётган популист сиёсатчилар кўпайиб кетгани билан боғлиқдир.

Transparency International коррупция билан курашиш бўйича халқаро нодавлат ташкилоти 2018 йил якунлари бўйича ҳисобот эълон қилди.

Ўзбекистон рейтингда 180 мамлакат ичида 158-ўринни эгаллади. 2017 йилда давлат 180 мамлакат орасида 157-ўринни эгаллаган бўлса, 2016 йилда — 176 мамлакат ичида 156-поғонадан жой олганди.

Дания биринчи ўринни эгаллади, иккинчи — Янги Зеландия. Учинчи поғонани Финляндия, Сингапур, Швеция ва Швейцария бўлишиб олди.

Рейтингда сўнгги уч ўринни Сомали, Жанубий Судан ҳамда Сурия эгаллаб турибди.

Марказий Осиё бўйича энг яхши кўрсаткич Қозоғистонда — 124-ўрин. Туркманистонда энг ёмони — 161-поғона.

Total Views: 302 ,

Добавить комментарий

Хитой АҚШ санкцияларига қарамай, Венесуэла билан ҳамкорликни давом эттиради

Хитой АҚШ санкцияларига қарамай, Венесуэла билан ҳамкорликни давом эттиради Хитой...

Закрыть