Британия парламенти Brexit бўйича тайёрланган келишувга қарши овоз берди

Британия парламенти Brexit бўйича тайёрланган келишувга қарши овоз берди

Британия парламенти қуйи палатаси Лондон ва Европа Иттифоқи томонидан Brexit бўйича тайёрланган келишувга қарши овоз берди.

Келишув учун 202 депутат овоз берган, 432 депутат эса қарши бўлган. 

Келишувдан ташқари овоз беришга Британия ва Европа Иттифоқининг келгусидаги муносабатлари ҳақидаги ҳужжат қўйилганди.

Британия ОАВнинг таъкидлашича, бундай вазият Британия Европа Иттифоқидан келишув тузмасдан чиқишини ёки қайта референдум ўтказиши, ёхуд Европа Иттифоқи билан музокараларга қайтишини англатади. Шунингдек, навбатдан ташқари умумий сайловлар бўлиб ўтиши мумкин. 

Энди Британия бош вазири Тереза Мэйда парламентга Brexit бўйича “Б режани” тақдим қилиш учун 3 кун бор.

Мэй ўз битимини парламент орқали бир неча кундан кейин яна ўтказишга уриниши мумкин. Бу вақт ичида Мэй Европа Иттифоқидан ён босишлар олиши мумкин. Шунингдек, молиявий бозорларнинг муваффақиятсиз овоз беришга кескин муносабати депутатларни битим фойдасига овоз беришга мажбур қилиши мумкин.

Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши 29 мартга белгиланган.

Total Views: 398 ,

Добавить комментарий

ИШИДга садоқат изҳор қилган Африкадаги ташкилот Ранн шаҳрини эгаллаб олди

ИШИДга садоқат изҳор қилган Африкадаги ташкилот Ранн шаҳрини эгаллаб олди...

Закрыть