Эй Судан аҳли! Доно – бошқалардан ибрат олган кишидир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Эй Судан аҳли! Доно бошқалардан ибрат олган кишидир

Ҳижрий 1440 йил 5 жумодул-аввал, милодий 2019 йил 11 январ жума куни «Ахборук» веб-сайти нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Рейтер ахборот агентлигига кўра, бугун жума куни пойтахт Хартумда Судан полицияси намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.

Рейтернинг гувоҳларга таянган ҳолда хабар қилишича, полиция кўздан ёш оқизувчи газни Хартум жанубидаги Ҳалфая районида, шунингдек, Умму Дўрмондаги Абдурраҳмон масжидидан намойиш бошлаб чиққанларга қарши қўллаган.

Гувоҳлар Хартум жанубидаги Жабра районида намойиш бўлганини, унда қатнашганлар «режим ағдарилсин», «режим ағдарилсин», дея ҳукуматга қарши ҳайқирганларини айтишади.

Хартум шимолида эса, намойишчилар Судан пойтахти билан Қизил денгиз қирғоғида жойлашган Портсудан шаҳрини боғловчи трассани тўсиб қўйганлар.

Маълумки, Судандаги норозилик намойишчилари ўтган ойдан бери давом этмоқда. Намойишчилар сўнгги пайтларда юртда ҳокимият алмашишини ҳамда Умар Баширни ишдан кетишини талаб қилмоқдалар».

Роя газетаси шарҳи:

Эй Судан аҳли, жуда эҳтиёт бўлинг! Ҳар қандай давлатдан моддий ёрдам ёки кўмак олишдан сақланинг, гарчи «беғараз ёрдам» бўлса ҳам. Сурия, Миср, Ливия, Тунис ва Ямандаги биродарларингиз хатоси сизга ибрат бўлсин. Улар тушган тузоққа тушиб қолишдан сақланинг. Шуни билингки, малай Баширни ағдариб, яна бир малайни олиб келиш билан на сиз халос бўла оласиз ва на Уммат. Ягона ечим – сизни қашшоқлаштирган капиталистик тузумни илдизи билан қўпориб, ўрнига Ислом низомини татбиқ ва ижро ўрнига қўйишдир. Бу эса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясида исломий ҳаётни қайта бошлаш билангина амалга ошади. Шундай экан, Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ушбу давлатни барпо қилишга жиддий енг шимариб ҳаракат қилинг.

﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ + بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاء وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ + وَعْدَ اللَّهِ لا يُخْلِفُ اللَّهُ وَعْدَهُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لا يَعْلَمُونَ

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусратидан шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишисига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 4-5]

Роя газетасининг 2018 йил 16 январ чоршанба кунги 217-сонидан

Total Views: 300 ,

Добавить комментарий

Венесуэла президенти лавозимини тарк этишдан бош тортди

Венесуэла президенти лавозимини тарк этишдан бош тортди Венесуэла президенти Николас...

Закрыть