Хитой мусулмонларни репрессия қилишни кучайтирмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Хитой мусулмонларни репрессия қилишни кучайтирмоқда ва хуэй¹ мусулмонлари масжидларини беркитмоқда

«Арабий 21» веб-сайти ҳижрий 1440 йил 25 робиул-аввал, милодий 2019 йил 1 январда нашр қилган хабарда бундай дейилади:

Хитой оммавий ахборот воситаларининг сешанба куни тарқатган хабарига кўра, юрт жанубий ғарбидаги Юннан вилояти ҳукумати «диний илмлар ноқонуний ўқитиляпти», деган дастак билан Фишан районидаги учта масжидни ёпиб қўйди.

Хитойда чиқадиган «South China Morning Post» газетаси «маҳаллий ҳукуматнинг «диний илмлар ноқонуний ўқитиляпти», деган ҳужжат билан масжид ичкарисида намоз ўқишга рухсат бермаётгани ҳақида ёзади. Газетада таъкидланишича, «маҳаллий хавфсизлик кучлари билан масжидларининг ёпилишига қарши чиққан хуэй мусулмонлари ўртасида тўқнашув чиққан».

Аммо газетанинг электрон саҳифасида нашр қилинган суратда эса, улар ўртасида тўқнашув эмас, балки хавфсизлик кучларининг масжидни ёпиш чоғида намоз ўқиётган мусулмонларга қарши куч ишлатаётгани кўриниб турибди».

Роя газетаси шарҳи:

Бугунги кунда Хитойдаги мусулмонларга қарши содир этилаётган ишлар ғамхўр халифасиз яшаётган мусулмонларнинг аҳволини кўрсатиб турибди. Ҳа, Хитойдаги мусулмонлар репрессия қилинмоқда, ҳатто уларга ибодатларини адо этиш ҳам тақиқланмоқда. Бу мусулмон юртларидаги ҳукмдорларнинг жинояткор кофирлар билан қанчалар тил бириктиришаётганини ҳам кўрсатиб турибди. Шунингдек, бу ҳол «эркин дунё» дея аталмиш дунёнинг шунча қирғин ва истибдодларга сукут қилаётганига гувоҳдир.  Ушбу қирғин ва истибдод ҳар қанча шафқатсизлик билан жинояткорона амалга оширилаётганига қарамай унинг қурбонлари мусулмонлар бўлгани учун ҳам улар сукут қилишмоқда.

Хитойда бўладими ёки Мьянмадами ёхуд Фаластиндами ё-да ер юзининг бошқа ерида бўладими, фарқсиз, мусулмонлар учун ҳақиқий нусрат-ёрдам дуо қилиш ва молиявий ёрдам кўрсатишгагина чекланиб қолмайди. Балки бу иш, шиддат билан отилиб чиқиб, анави жинояткорларга сабоқ берадиган ва уларни шайтон васвасасига солиб қўядиган мусулмон армиялар билан амалга ошади. Акс ҳолда, жинояткорлар жиноятда ҳаддан ошаверади, мусулмонлар азоб-уқубати ортаверади. Шунинг учун барча холис мусулмонлар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга шошилмоқлари керак. Чунки ушбу Халифаликдагина мусулмонлар азиз-кучли бўладилар ва унинг ёрдамида жинояткор ва золимлардан ўч олинади.

Хуэй¹ Хитойда расман эътироф этилган 56 нафар озчиликдан бири. Улар хитойлик «хан»лардан тил орқали эмас, балки мусулмон динига мансубликлари, узоқ асрлар давомида Ислом маданиятини ёйишлари сабабли ажралиб турадилар.

Роя газетасининг 2018 йил 2 январ чоршанба кунги 216-сонидан

Total Views: 304 ,

Добавить комментарий

Трамп АҚШнинг Суриядаги салибчилик ва мустамлакачилик башарасини очиб қўйди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: Трамп АҚШнинг Суриядаги салибчилик...

Закрыть