ОАВ: Қўшма Штатлар Лотин Америкасида ўз позициясини мустаҳкамлаш ниятида

ОАВ: Қўшма Штатлар Лотин Америкасида ўз позициясини мустаҳкамлаш ниятида

Қўшма Штатлар Лотин Америкасида ўз позициясини мустаҳкамлаш ниятида, Венесуэла президенти Николас Мадурони ҳокимиятдан четлатишга бўлган уринишлар эса Россия ва Хитой таъсирини заифлаштириш билан боғлиқ. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.

Нашр манбалари сўзларига кўра, Америка томонининг келгусидаги ҳаракатлари, катта эҳтимол билан, Кубага ва минтақадан Россия, Хитой ҳамда Эронни сиқиб чиқаришга қаратилади.

«Маъмурият Венесуэла ва Куба ўртасидаги алоқаларни узишга, шунингдек, ҳар икки мамлакатда режимларнинг қулашига катта эътибор қаратган», — деб ёзади нашр.

Аниқлик киритилишича, АҚШдаги айрим амалдорлар Кубани миллий хавфсизлик учун жиддий таҳдид сифатида кўришмоқда.

Total Views: 266 ,

Добавить комментарий

Мустамлакачи давлат билан ҳарбий ва хавфсизлик битимини тузиш шаръан ҳаромдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: Мустамлакачи давлат билан ҳарбий...

Закрыть