«Озодлик Радиоси»га АҚШ бюджети ҳисобидан қанча пул ажратилиши маълум бўлди

«Озодлик Радиоси»га АҚШ бюджети ҳисобидан қанча пул ажратилиши маълум бўлди

«Озодлик Радиоси» (тўла номи — «Озод Европа Радиоси/Озодлик Радиоси», РСЕ/РС) — АҚШ Конгресси томонидан молиялаштириладиган халқаро нотижорат радиоузатиш ташкилоти. Бу ҳақда CA-News хабар қилмоқда.

АҚШнинг Глобал медиалар бўйича агентлиги васий ҳисобланади. Миссияси — «матбуот эркинлиги ҳукумат томонидан чекланган ёки ҳозирча жамоат ҳаётининг нормасига айланмаган мамлакатлар аудиториясига мурожаат қилиш орқали, демократик қадриятлар ва институтларни тарғиб этиш».

2018 йил октябрь ойи ҳолатига кўра, эфирга узатиш Шарқий Европа, Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқнинг 23 мамлакатида 26 тилда амалга оширилмоқда. Марказий Осиё мамлакатларида «Радио Азаттик» қозоқ хизмати, «Озоди Радиоси» тожик хизмати, «Радио Азаттик» қирғиз хизмати, «Азатлик Радиоси» туркман хизмати ва «Озодлик Радиоси» ўзбек хизмати мавжуд.

Қуйида «Озодлик Радиоси»нинг Марказий Осиё хизматлари учун АҚШ бюджети ҳисобидан молиялаштириш жадвали тақдим этилган.

Эфирга узатишдан ташқари, «Озодлик Радиоси» Интернет орқали ҳам ўз эшиттиришларини беради ва телевизион дастурлар яратади. Ташкилотнинг бош қароргоҳи Вашингтонда, дастурий маркази — Прагада (1995 йилигача Мюнхенда жойлашган), шунингдек, 17та минтақавий бюро мавжуд.

«Озодлик Радиоси»нинг расмий сайтидаги маълумотларга кўра, РСЕ/РС’да тахминан 400 нафар журналист ва 750 нафарга яқин фрилансер ишлайди.

Total Views: 340 ,

Добавить комментарий

Франция итальян вазирининг мулоҳазаларини «қабул қилинмас ва асоссиз» деб атади

Франция итальян вазирининг мулоҳазаларини «қабул қилинмас ва асоссиз» деб атади...

Закрыть