Суриялик болалар қаттиқ совуқ натижасида вафот этмоқда

Суриялик болалар қаттиқ совуқ натижасида вафот этмоқда

Суриянинг жануби-ғарби ва шарқида камида 15 нафар бола қаттиқ совуқ натижасида вафот этди. Бу ҳақда ЮНИСЕФнинг минтақавий директори Гирта Гаппирале маълум қилди.

“Ҳавонинг совуқлиги ва шароитнинг оғирлиги туфайли Суриянинг жануби-ғарбида, Иордания билан чегарадаги “Руқбан” лагерида болаларнинг ҳаёти хавф остида қолмоқда. Фақатгина бир ойда саккиз бола нобуд бўлди, уларнинг аксари саккиз ойликдан ошмаганди, энг кичигининг туғилганига бир соатгина бўлганди”, – дейилади ЮНИСЕФ тарқатган баёнотда.

Сурия шарқида эса қуролли тўқнашувлар натижасида одамлар хавфсиз жой қидиришга мажбур бўлган, йўлда етти бола ўлган.

Total Views: 458 ,

Добавить комментарий

Майк Помпео Форс кўрфази давлатларини Қатар билан ярашишга чақирди

Майк Помпео Форс кўрфази давлатларини Қатар билан ярашишга чақирди АҚШ...

Закрыть