The Times: Россия ва Хитой қуролларда устунлик бўйича АҚШни ортда қолдирди

The Times: Россия ва Хитой қуролларда устунлик бўйича АҚШни ортда қолдирди

Россия ва Хитой қуролларда устунлик бўйича жаҳон урушида Қўшма Штатларни ортда қолдирди, деб ёзади Британиянинг The Times газетаси.

Янги қуролланиш пойгаси бошланиб бўлди ва космос бунда сўнгги босқичга айланди, дея таъкидлайди Times. АҚШ президенти Дональд Трампнинг космосда жойлаштирилувчи ракеталардан мудофаа тизими тўғрисидаги баёноти Россияда ва Хитойда ишлаб чиқилган «экзотик қуролларнинг янги авлоди» томонидан шаклланаётган ва ортиб бораётган таҳдидга жавоб саналади, деб ёзади Британия газетаси. Бироқ, шунга қарамай, Қўшма Штатлар сайёрадаги энг қудратли ҳарбий кучга эга давлат бўлиб қолмоқда, дейилади материалда.

Россия ва Хитой Американинг ҳарбий устунлигини «ортда қолдириш ва босиб қўйиш»да ёрдам бериши керак бўлган қуролларни ривожлантиришни молиялаштиришда сезиларли ютуқларга эришди, дея қўшимча қилади Times.

Совуқ урушдан кейин Москва ва Пекин Вашингтон билан қуролланиш пойгасида анча ортда қолганди. Бироқ, АҚШ энди барча йўналишларда ҳарбий устунликка эга эмас. Баъзи жойларда америкаликлар орқада қолмоқда — бу гипертовушли қурол ва сунъий идрок, айнан шу йўналишларга Россия ва Хитой катта сармоялар киритди, деб ёзади газета.

Россия гипертовушли қуролининг ривожланиши Пентагонга таъсир қилди, дея таъкидлайди нашр. Космик кучларни ташкил этиш ҳақида буйруқ берган Трамп, катта эҳтимол билан, Американинг аввалги ҳарбий устунлигини қайта тиклаш учун курашади, деб ёзади газета.

Total Views: 332 ,

Добавить комментарий

Бишкекда Хитой экспансиясига қарши норозилик митинги бўлиб ўтди

Бишкекда Хитой экспансиясига қарши норозилик митинги бўлиб ўтди Бишкекнинг «Ала-Тоо»...

Закрыть