Венесуэла президенти лавозимини тарк этишдан бош тортди

Венесуэла президенти лавозимини тарк этишдан бош тортди

Венесуэла президенти Николас Мадуро президент лавозимини белгиланган муддат – 2025 йилгача тарк этмаслигини айтди.  

Мадуро 10 январда 2019 йилдан 2025 йилгача иккинчи муддатга мамлакат президенти сифатида қасамёд келтирганди. 

“Мен фуқаролик жамияти ва ҳарбийлар кўмагида 2025 йилгача мамлакатни бошқаришни давом эттираман”, деб айтган Мадуро мамлакат олий суди олдида.

“Мен Венесуэлада адолат тантана қилишини, тинчлик бўлишини, ижтимоий давлат ҳурмат қилинишини сўрайман. Агар адолат бўлса, унда республика ҳам бўлади, биз республикани ҳам, ватанни ҳам бой бермаймиз”, деб қўшимча қилган Венесуэла президенти.

Шунингдек, Мадуро мамлакатнинг АҚШдаги элчихонаси ва консулликлари ёпилишини маълум қилган. 

“Мен Венесуэланинг АҚШдаги элчихонаси ва барча консулликларини ёпишга қарор қилдим”, деб айтган Мадуро.

У, шунингдек, “АҚШ делегацияси якшанбагача (27 январгача) мамлакатдан кетиши кераклигини” эслатиб ўтган.  

Венесуэла мудофаа вазирлигининг расмий баёнотида мухолифатнинг хатти-ҳаракатлари жиноий ва миллат эркинлиги ҳамда суверенитетига рахна солувчи деб аталди. Ҳарбийлар мамлакат президенти Николас Мадурони қўллаб-қувватлашга ва хорижликларга бўйсунмасликка ваъда беришган.  

Венесуэлага оммавий норозиликлар фонида мамлакат президенти Николас Мадуронинг хавфсизлигини кучайтириш учун “Кремль билан боғлиқ” хусусий ҳарбийлар келди. Бу ҳақда манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди

Маълум қилинишича, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремлда бундай маълумот йўқлигини айтган. Венесуэлага келган ҳарбийларнинг сони 400 нафарга етиши мумкин.

Total Views: 280 ,

Добавить комментарий

Трамп «шатдаун» вақтинча тўхтатилганини эълон қилди

Трамп "шатдаун" вақтинча тўхтатилганини эълон қилди АҚШ президенти Дональд Трамп...

Закрыть