Венесуэлада мухолифат раҳбари ўзини мамлакат президенти сифатида эълон қилди

Венесуэлада мухолифат раҳбари ўзини мамлакат президенти сифатида эълон қилди

Венесуэлада мухолиф парламент — Миллий ассамблея раҳбари Хуан Гуайдо ўзини мамлакат президенти сифатида эълон қилди ва давлат раҳбари сифатида қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар тарқатган.

AFP агентлиги аниқлик киритишича, парламент Гуайдони Венесуэла президенти вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида эълон қилган.

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам уни қонуний президент сифатида тан олди. У мамлакатнинг амалдаги раҳбари Николас Мадуронинг президентлигини ноқонуний деб атаган.

АҚШ вице-президенти Майк Пенс ўз твиттерида венесуэлаликларга видеомурожаат қилган. У Мадурони диктатор деб атаган ва унда мамлакатни бошқариш учун ҳеч қандай қонуний ваколатлар йўқлигини айтиб, расмий Вашингтон мамлакатнинг мухолиф кайфиятдаги парламенти ҳамда унинг етакчисини қўллаб-қувватлашини билдирган.

Мамлакатда намойишларнинг янги тўлқини душанба куни, Мудофаа вазирлиги мамлакатда ҳарбий тўнтариш амалга оширишга уриниш содир бўлганини эълон қилиши ортидан бошланиб кетди.

Португеса, Баринас, Тачира, Каракас, Амасонас, Боливар штатларида тўқнашувлар оқибатида умумий ҳисобда 16 киши ҳалок бўлган, деб хабар берди La Prensa de Lara сайти.

Total Views: 272 ,

Добавить комментарий

Эрдўған Путин билан Сурия мавзусини муҳокама қилиш учун Россияга келди

Эрдўған Путин билан Сурия мавзусини муҳокама қилиш учун Россияга келди...

Закрыть